12.05.2022

Чап қўлда таомланиш

(Пайғамбаримиз алайҳиссалом) “Кишини чап қўли билан таом ейишдан қайтардилар”.
Чунки чап қўл шайтонга хосдир. Ўнг қўл эса фаришталарга хосдир.Шунингдек, яхшилигу савобларимизни ёзувчи фаришта ўнг томонда, ёмонлигу гуноҳларимизни ёзувчи фаришта эса чап томонда бўлади.Тонгла қиёматда ҳам жаннатиларнинг амал дафтарлари ўнг томонларидан берилади. Дўзаҳ аҳлининг амал дафтари эса чап тарафдан берилади.Жаннат ўнгда бўлади.Дўзаҳ эса чап тарафда туради.
Демак, Аллоҳ азза ва жалла ҳамма томондан барча нарсалардан ўнгни ихтиёр қилгандир.Шу боисдан ейиш, ичиш, кийиш, бир нарсани олди берди қилиш кабиларнинг ҳаммаси ўнг қўл билан қилиниш керак. Аммо бир нарсани рад қилиш, бирон-бир озор, зарарларни, кирларни кеткизиш эса чап қўл билан бўлиши керак Масалан, истинжо, бурун артиш ва шунга ўхшаган ишлар.

Манба: Ал-Ҳаким Ат-Термизий "Қайтарилган" амаллар китоби асосида таёрланди.

Имом Термизий халқаро илмий тадқиқот маркази

Izoh qoldirish