12.05.2022

Таркидунё

 (Пайғамбаримиз алайҳиссалом) “Таркидунё қилишдан қайтардилар ва “Ким никоҳланмаса биздан эмас”,- дедилар.

Бу ерда таркидунё аёллардан юз ўгириб, никоҳни инкор қилишдир.

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) бир ҳадисда “Никоҳланингиз ва фарзанд ортирингиз. Албатта мен умматларнинг ичида кўплигингиз билан фаҳрланаман”,-дедилар.Ушбу уммат маҳбуб ва марҳамат қилинган умматдир. Шунинг учун Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)дан ривоят қилган яна бир ҳадисда:

“Аллоҳ таоло ҳалол қилинган нарсалар ичида Унга никоҳдан кўра яхшироғи йўқдир ва Аллоҳ таоло ҳалол қилган нарсалари ичида унга талоқдан кўра ёмонроғи йўқдир”,- деганлар.

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) таркидунё қилган кишидан мазкур фазилатларнинг барчаси кетиб қолишини марҳамат қилганлар.

Саъид ибн Мусаййабадан ривоят қилинишича барча Пайғамбарлар (уларга Аллоҳнинг саломи бўлсин)  жимоъдан лаззат олиш бобида бошқа одамларга нисбатан устун ва бу ишда ортиқроқ қувватга эга эдилар. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): “Никоҳ борасида қирқта эркакнинг қуввати менга берилган Мумин кишига эса ўнтанинг қуввати берилган”, деганлар.Никоҳланмай юришдан наслнинг давомийлигини узилиши бор. Аллоҳ таоло ушбу умматга берган ва никоҳдан ҳосил бўладиган aсосий мақсаднинг йўқолиши бор.

Аллоҳ таолонинг ушбу оятига эътибор беринг:

“ Хотинларингиз сизлар учун зироатгоҳдир.Бас зироатгоҳингизга хоҳлаган жиҳатингиздан келаверингиз ва ўзингиз учун савобли ишларни тақдим этингиз” (Бақара сураси 223-оят)

Ушбу оятнинг тафсирида Ҳазрати Ато “Никоҳланаётган пайтда исмларни айтиш бор”, – дедилар

Cўнгра Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилди.

“Аллоҳдан қўрқингиз ва билингизки, сиз У билан мулоқот қилувчидирсиз.Муминларга (охират мукофатлари хақида) хушҳабар беринг (эй Муҳаммад)!” (Бақара сураси 223-оят)

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): “Албатта никоҳ менинг суннатимдандир”,дедилар.

 

Имом Термизий халқаро илмий тадқиқот маркази. 

Izoh qoldirish