17.05.2022
ФОЛБИНЛИК
(Пайғамбаримиз алайҳиссалом) “Фолбинликдан қайтардилар”. Фолбин бутун бир қавмнинг гуноҳини елкасига олади. Чунки унинг ишида зулм, ҳаддан ошиш бор. Аллоҳ сақласа бундай бўлмаслиги мумкин. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): “Инсонлар фолбинга боради, фолбин эса дўзахийдир”,- дедилар.
Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) фолбинлик, коҳинлик ва шунга ўхшаш ишлардан қайтардилар. Бу ўта қаттиқ қайтариқдир. Коҳин ва фолбин ғайб ишларини билишни даъво қилади. Ҳолбуки у ёлғончидир. Бу ишларга қодир эмасдир. Чунки Аллоҳ таолонинг ғайб илмларидан фақатгина Ўзи рози бўлган бандаларигина хабардордирлар.
Ал-Ҳаким Ат-Термизийнинг "Қайтарилган амаллар китобидан
Izoh qoldirish