Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам) қуйидаги озиқ-овқатларни бирга қўшиб емаганлар.
Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам) нинг таомланиш одатларини обдон кузатилса, у зот ҳеч қачон сут билан балиқни бирга емаганларини кўриш мумкин бўлади. Шу билан бирга, сут билан нордон нарсани бирга қўшиб емаганлар. Шунингдек икки иссиқ мижоз озуқани ҳам икки совуқ мижоз озуқани ҳам жамламаганлар. Шунингдек, икки қаттиқ озуқани, икки енгил озуқани, икки ғализ озуқани, икки ёғли овқатни бирга ейишга одатланмаганлар. Бундан ташқари, қаттиқ ва енгил овқатни, тез ҳазм бўладиган овқат билан енгил ҳазм бўладиган овқатни ҳам бирга емаганлар. Қовурилган овқат билан димланган овқатни бирга емаганлар, янги мева билан эскироқ узилган мевани бирга тановул этмаганлар. Сут билан тухумни, гўшт билан сутни бирга тановул қилишдан қайтарганлар. Таомни қайноқ пайтида унга пуфлаб ейишни маъқулламаганлар. Турли тузламалар ва ўта шўр ва эски ҳидланиб қолган овқатларни емаганлар. Мазкур овқатланиш тартибларига риоя қилмаслик саломатликка зарарли бўлиб мўътадилликни сақлашга футур етказади.
Шунингдек, баъзи таомларнинг зарарини бошқаси билан йўқотилиш ҳолатлари ҳам мавжуд бўлиб, Набий (с.а.в.) баъзисининг иссиқ мижозини бошқасининг совуқ мижозлиги билан кесиш мақсадида у иккисини бирга истеъмол қилганлар. Қуруқ ва нам мижозли таомларда худди шундай қилганлар. Набий (с.а.в.) бодринг билан хурмони, хурмо билан ёғни, қуруқ хурмодан қилинган шарбатни ичиб, оғир овқатларни енгил қилганлар.
"Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг табобати" китобидан
Izoh qoldirish