24.05.2022

Аллоҳдан бошқанинг номи билан қасам ичиш.

 Пайғамбар (алайҳиссалом)“Аллоҳнинг номидан бошқа ном билан қасам ичишдан қайтардилар”.

Кимки Аллоҳнинг ишларига рози бўлмаса, у Аллоҳ билан эмасдир. Аллоҳнинг бандаси эмасдир. Зеро, ҳодисалар, барча ишлар, барча хабарлар Аллоҳнинг исми билан таъкидланмоғи керак. Ким мана шунга рози бўлмаса унда қандайдир мунофиқлик бор. Мунофиқ эса Аллоҳнинг яхши бандаларидан эмас.

Аллоҳ таолонинг улуғлиги қалбида бўлмаган киши мазкур қасамни ичиши мумкин. Бундай банданинг қалбида Аллоҳнинг исмини улуғлиги топилмас. Мана шу асл гапдир.

Халойиқнинг парҳезкорлиги ёмонлашгач, замона одамларни жоҳилликка, билимсизликка ва ёмон ишларни қилишга ундайди ва инсоният таназзулга учрайди. Одамларга Аллоҳнинг номи билан қасам ичиш таклиф қилинса, тап тортмасдан қасам ичадиган бўлиб қолади. Аммо ўша одамга хотинини талоқ қилишни ўртага қўйиб қасам ичиш таклиф қилинса,  дарҳол инкор қилади. Чунки у одам қалбан исломий бир ҳукмни билгани учун, бу билан харом ишга тушиб қолишини тушуниб талоқ билан қасам ичмайди. Бироқ Аллоҳ таолонинг номи билан тап тортмасдан қасам ичишга журъат этишининг сабаби, Аллоҳ таолони танимаслиги, уни билиш борасидаги илмининг камлигидир. Шунингдек, Аллоҳдан қўрқуви озлиги ҳамда у зотдан ҳаё қилмаслиги ҳам сабабдир.

Қачонки инсон ишларни бирига мажбур бўлиб қолса ва қасам талаб қилаётган ўртоғи жоҳил одламлардан эканлигини билса, унга хотинини талоқ қилиш ёки қулни озод қилиш каби ишлар билан қасам ичишни таклиф қилса бу ишни зарари йўқ,  деб ўйлайман.

Манба: "Ал-манҳийёт" (Қайтарилган амаллар) китоби

Izoh qoldirish