27.05.2022
ҲАСАДДАН САҚЛАНАЙЛИК!
Абдуллоҳ ибн Буср розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Пайгамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
"Ҳасад қилгувчи мендан эмас" , дедилар". (Имом Табароний р.а. ривоят қилган)
Ҳасаднинг зарарлари кўп бўлиб улардан баъзиларини эслаб ўтамиз:
1. Ҳасад Аллоҳ таолонинг ғазабига сабабдир.
2. Ҳасадгўйнинг қалби ҳасратга тўла бўлади.
3. Ҳасад ўз эгасининг мартабасини пасайтиради.
4. Ҳасадчини одамлар ёмон кўради.
5. Ҳасад неъматнинг заволига сабаб бўлади.
6. Ҳасад катта ёмонликларнинг манбаидир.
7.Ҳасад жамиятни бузувчи чўқмордир.
8. Ҳасад аҳлоқсизлик аломатидир.
✍️М. Мусулмонов,
Шўрчи туманидаги "Домла Қосим жомеъ масжиди" имом хатиби
Izoh qoldirish