04.07.2022

Чақимчилик ва унга қулоқ тутиш ҳақида

  (Пайғамбар алайҳиссалом) “Гап ташиб чақимчилик қилишдан ва унга қулоқ солишдан қайтардилар”.
Чақимчилик бу бир мусулмон одамда бор бўлган камчилигини уни бошқа мусулмон биродарига етказишдир. Бу Аллоҳ таоло созлаб қўйган нарсани бузишдир. Аллоҳ таоло одамлар ўртасида боғлаб қўйган риштага тажовуз қилиб, уни тугунга айлантириб, улар ўртасида нафрат ва адоват юзага келтиришдир. Бу нарса катта бузғунчиликка олиб борувчи ва ёмонликларнинг барчасига етакловчи ишдир. Шунинг учун Пайғамбар алайҳиссалом “Ғийбатчи жаннатга кирмайди”,-дедилар. 
 Бу ҳадис (Имом Ал-Бухорий Имом Муслим Имом Ат-Термизий Имом Абу Довуд Имом Аҳмадлар тўпламларида келтирилган).
Чунки Ғийбатчи шайтоннинг бир  аскари, жосусидир.У бузғунчилик қилиб, Аллоҳ тўплаган бир муҳаббатли жамоатни тарқатиб юбориш учун гиж-гижлайди. 
 
Ал-Ҳаким Ат-Термизийнинг “Қайтарилган амаллар” китобидан

Izoh qoldirish