1-ФАСЛ: НАСИҲАТНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШДА ОДАМЛАРНИНГ ҲАР ХИЛЛИГИ
Кўҳна шарқ ганжинаи бебаҳодир. У барча илмларда ҳам Беназир бойликка эга. Қай бир соҳага мурожаат қилманг, ақлингиз лол ва ҳайрон қолади. Юзга яқин китоб битиб қолдирган Али Абдурраҳмон/ Ибн Жавзий файласуф, адабиётшунос, тилшунос, табиб сифатида ҳайратомуз ақл-идрок эгаси бўлган. Ибни Жавзий 508 ҳижрий йилида Бағдодда таваллуд топган, ҳозир араб дунёсида унинг ўнлаб китоблари севиб ўқилади, ўрганилади. Айтиш керакки, Ибни Жавзий узоқ умр кўрган ва айни бир пайтда ҳаёти мураккаб кечган. Умрининг охирларида кўп туҳмат, азоб-уқубатларга дучор бўлган. Лекин ҳар қанча қийналса-да, илмга бўлган улкан муҳаббати игнача бўлса-да, сусаймаган.
1-ФАСЛ
(Насиҳатни қабул қилишда одамларнинг ҳар хиллиги)
Гоҳо шундай бўладики, мажлисда бир кишига қулоғининг тубида насиҳат қилинади. Аммо, у шу мажлисдан оёғини узиши билан қалби қорайиб, ғафлат босади. Бунинг сабабини ўйлаб кўрдим ва билдим. Кейин одамларни бу тўғрида фарқли топдим. Икки сабабга биноан инсон уйғоқлик сифатида бўлмайди:
1. Насиҳатлар қиличга ўхшайди. Қилич урилганда оғриқ беради, қилич кўтарилгач эса оғриқ кўтарилади.
2. Инсон насиҳат тинглаётганда муҳитга бўйсунади. Жон-жаҳти билан дунёдан узилади, фикрини жойига қўйиб эшитади. Сўнгра эса ишлари, ўй фикрлари уни банд қилиб қўяди. Энди аввалги ҳолатига қандай ҳам қайтсин!
(Давоми бор...)
✍️ Аббосхон Абдуллаев - Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходими
Izoh qoldirish