19.07.2022

2-ФАСЛ: ИНСОННИ ДУНЁ ВА ОХИРАТ ОРАСИГА ТОРТУВЧИ ОМИЛЛАР

Инсон табиатини дунёга тортадиган омиллар (кучлар) жуда кўп. Бундан ташқари шу омилларнинг барчаси ички омиллардир. Охиратни эслаш эса инсон табиатидан ташқари нарса ва ҳам ташқи омил ҳисобланади. Баъзи илмсиз кишилар Қуръондаги ваъид (дўзах тўғрисида) дан эшитганлиги учун охиратга тортивчи кучлар кучлик деб ўйлашади, аслида эса ундай эмас. Чунки инсон табиати дунёга майл қилишда оқар сувга ўхшайди. Сув эса пастга қараб оқади, баландликка оқизишнинг эса ўзига яраша меҳнати бор.
  Шунинг учун Қуръон бу тўғрида тарғиб (рағбатлантириш) ва тарҳиб (қўрқитиш) билан жавоб бердики, бу жавоб ақлни қувватлантиради.

 Арабчадан Аббосхон Абдуллаев таржимаси.
 

Izoh qoldirish