19.07.2022

КИМ ПАРВАРДИГОРИГА ИТОАТЛИ БЎЛСА, ТИРИКЧИЛИГИ ЕНГИЛ БЎЛАДИ.

Қачонки Одам (алайҳиссалом) ва унинг аёлини жаннатдан чиқаргач, иккисини тирикчилик  машаққати билан имтиҳон қилди.  Шунинг учун Одам (алайҳиссалом)нинг зурриётлари ҳам ҳаётлари давомида бу масалада машаққат чекадилар. Энди унинг зурриётларидан қайси бири Парвардигори азза ва жаллага итоатли ва Унга жиловини топшириб, бўйин эгишда қатъиятли бўлса, бу тирикчилик таъминоти унга енгил бўлади. Бу эса худди Одам (алайҳиссалом) фақат тоатни тарк этганидан сўнггина тирикчилик талаби билан имтиҳон қилинганга ўхшайди.

Ҳаким Термизийнинг "Баёнул касб" китобидан
 

Izoh qoldirish