20.07.2022

ОҚИБАТ (КЕЛАЖАК) ГА НАЗАР СОЛМОҚ БАЁНИ

3-Фасл.

Ким ишларнинг охирини дастлаб бошланиш ҳолатида кўрадиган бўлса, яхшиликларга эришади ва ёмонликлардан қутилади. Келажакни кўрмаган кишига ҳис-туйғу ғолиб келади. Натижада давосини тополмайдиган оғриққа роҳат билмайдиган қийинчиликка йўлиқади.

 Келажак ўтмишни эслашингиз билан ойдинлашади. Масалан, Сиз ўтмишда гуноҳ қилгансиз ёки тоат-ибодат қилгансиз. Ана шу гуноҳнинг лаззати ёки тоатингизнинг машаққати қани? Шуларнинг ҳар бири ўтди-кетди! Қани эди, гуноҳ ўтиб бўлгандан сўнг унинг жавобгарлигидан қутилишнинг иложи бўлса.

 Очиқроқ қилиб айтсам, ўлим пайтини (соатини) кўз олдингизга келтиринг, беҳуда ўтган вақт ҳасратини, аччиқлигини ўйлаб кўринг. Айши ишратингизнинг лаззатини ўйланг демайман, чунки лаззатларнинг барчаси у соатда заҳарга айланади, афсус надомат аччиғлиги қолади, холос. Ишнинг оқибати нимага олиб боришини кўрдингизми? Демак, оқибатга боқинг, саломат қоласиз. Ҳою ҳавасга берилманг, пушаймон бўласиз. 
 

✍️ Аббосхон Абдуллаев - Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходими
 


 

Izoh qoldirish