22.07.2022

4-ФАСЛ. АЛДОВЧИ МАТО (ЁЛҒОНЧИ) ДУНЁ

Ким дунёни оқибатини ўйласа, ундан ҳазар қилади. Йўлининг узоқлигини билган сафарга ҳозирлик кўради. Бир ишни аниқ билиб, кейин унутган, бир ҳолнинг зарари билиниб, уни ёпган инсоннинг иши ажабланарли.

 “Одамлардан қўрқасан, Аллоҳ қўрқишга лойиқроқдир”. (“Азҳоб” сурасининг 37-оятидан).

 Нафсинг сенга ғолиб келибди, сен эса нафсингга - билган нарсангга ғолиб келолмабсан. Ҳаммадан ажабланарлиси шундаки, сен ўзингнинг алданганингга хурсанд бўлиб юрибсан. Сен ўзингга қўйилган пистирма билан ўйнашиб, хато қиляпсан. Соғлигингга алданиб, касаллик яқин бўлиб қолганлигини унутасан. Саломатлигинг билан севиниб, оғриқ яқин қолганидан ғафлатдасан. Кўриб турибманки, йиқилишинг керак бўлган жойга бошқа бировни йиқитмоқдасан. Ўлим олди тўшакка бошқани ётқизасан. Орзуинга (лаззатингга) эришмоқ ўйи сени машғул қилиб қўйибди.

Байт:

 Сен ўтганларнинг хабарини эшитмагандексан,

 Ва қолганларни замон нима қилишини кўрмагандексан.

 Агар билмасанг, уларнинг мамлакатлари ўша ер,

 У мамлакатни сендан кейин қабр ва шамол ўчириб юборади.

 Кўп уй эгаларини кўрдим, лаҳадига кирмасдан уйига эгалик бўлди!

 

✍️ Арабчадан Аббосхон Абдуллаев таржимаси.


 

Izoh qoldirish