26.07.2022

Қўрқув саломатлик йўлидир (эҳтиёткорлик соғликнинг гаровидир)

5-ФАСЛ

Ким фитнага яқин борса, ундан саломатлик узоқ бўлади. Сабрни даъво қилган киши ўзига топширилади (яъни унга илоҳий кўмак бўлмайди).

 Кўп нарсалар борки, ҳазар қилмоқ керак. Сақлаш ва ёмон кўришга энг лойиқ нарса-кўз ва тилдир. Ҳаргиз фитнага яқин бориб, ҳою ҳавасни тарк этмоқни қасд қилмайман, деб овора бўлма (алданма). Чунки, ҳой-у ҳавас бу-тузоқ.

 Кўп паҳлавонлар борки, уруш сафида хоинона ўлдирилган. Ажабланарли томони шундаки, бу иш унинг хаёлига ҳам келмаган киши тарафидан содир бўлган! Ҳамза билан Ваҳшни эсланг.

 Қарагин: ҳар бир ялтироққа боқма. Кўп ялтироқлар борки, уларда ҳалок қилувчи яшин бор. Кўзингни юм, сенга хорлик ва ёмонлик либосини кийгизадиган ишқ балосидан омонда бўласан. Демак, йигитнинг балоси – ҳой-у ҳавасга берилмоқдир. Ҳаво (ишқ)нинг аввали бир қарашдан бошланади.

✍️ Арабчадан Аббосхон Абдуллаев таржимаси.


 

Izoh qoldirish