26.07.2022

АЛЛОҲГА ШУКРЛАР БЎЛСИНКИ, …

  Бир бой уйининг айвонида ўтириб кўчани томоша қиларди, ногаҳон, ахлат қутисини титиб, бир нарсалар излаётган фақирни кўрди ва «Аллоҳга шукрлар бўлсинки, фақир эмасман», деди.

  Камбағал ҳам атрофга назар солиб, ногиронлар аравачасида кетаётган бир мажруҳ кишини кўрди ва: «Аллоҳга шукрлар бўлсинки, ногирон эмасман», деди.

  Бу орада ногирон ҳам йўлда тезлик билан касални олиб ўтиб кетаётган тез ёрдам машинасини кўрди ва: «Аллоҳга шукрлар бўлсинки, касал эмасман», деди.

  Касал ҳам шифохонага олиб кирилаётганда ўша ерда жони узилган кишини кўрди ва: «Аллоҳга шукрлар бўлсинки, яшамоқдаман», деди…

  Сиз ҳам қандай ҳолда бўлишингиздан қатъий назар, айнан шу онда, ҳозирги ҳолингиз учун Аллоҳга шукр қилинг.

  Чунки, ҳар қандай ҳолатда ҳам сизга яшаш фурсатини инъом этибди…
 

Izoh qoldirish