ЗИКР ВА ЗИКР АҲЛИНИНГ ФАЗЛИ
Фазилат ва мақом доимо зикр аҳли билан ёрдир. Зикр зокирни илоҳий маърифатга етказади. Зикрсиз банда шокир бўлолмайди. Банда бутун умри давомида зикр билан қоим бўлса ҳам Аллоҳ таоло берган неъматларнинг шукрини адо этолмайди, лекин шундай бўлса ҳам Аллоҳ таоло инсонларни зикр айтишга ундаган.
الَّذِينَ آمَنُوا وَتَطْمَئِنُّ قُلُوبُهُم بِذِكْرِ اللَّهِ أَلَا بِذِكْرِ اللَّهِ تَطْمَئِنُّ الْقُلُوبُ
(Улар имон келтирган ва қалблари Аллоҳнинг зикри билан ором оладиган зотлардир. Огоҳ бўлингизки, Аллоҳни зикр этиш билан қалблар ором олур (ва таскин топур)[1].
Қалб ва руҳ таскин топишининг ягона йўли бу Аллоҳнинг зикри. Зикр қалбни ором қилишдан ташқари инсон умри ва ризқига баракот беради. Валий зотлар зикр билан Аллоҳга қурбат ҳосил этган кишилардир. Чунки бу зотлар дунёдаги ҳамма нарса Аллоҳдан эканлигига ишонадилар. Мулк Уники. Мулк соҳибини эслаш итоат ва ибодат билан бўлади. Дунё ва охиратнинг саодатини валий зотлар зикр файзидан топгани муқаррар. Зеро Аллоҳ ўз Каломида “Аллоҳнинг зикри билан қалблар ором олиши”ни таъкидлаганидан сўнг банда доимо тили ва дили зикрга ошиқ бўлиши шарт. Файз, шавқу завқ, кашфу кароматнинг барчаси зикр баракотидандир. Дунёдаги энг бахтли одамлар имон келтирганлар ва Аллоҳнинг зикри билан қалблари ором топганлардир. Валий зотларни зиёрат қилиш, сўҳбатларига мушарраф бўлиш ва дуоларини олиш кони манфаат. Мавлавий Жунуний “Мадану-л-ҳол” асарида бу борада баён этади:
Ба Ў кун сўҳбату бо аҳли Ў кун,
Ба шуғли зикр Ўро жустужу кун.
Ба солик сўҳбати ҳақ зикри Ҳақ дон,
Висоли Ҳазрати Ҳақ з-ин сабақ дон.
Ҳамон дам гар ба ғайр олуда шуд дил,
Дами ў шуд ҳалоки заҳри қотил...
...Ба забти дил ҳама дармонда бошад,
Бувад мард он, ки дар дил зинда бошад.[2]
(Мазмуни: Аллоҳ ва унинг дўстлари билан сўҳбат қилгин. Ҳақ зикри билан Аллоҳнинг ризолигини талаб эт. Солик (мурид) учун ҳақ сўҳбати (валийлар сўҳбати) Ҳақ зикри билан баробар. Ҳақ таоло висолининг неъматини топиш шу таълим орқали амалга ошади. Агар қалб бошқалар билан улфат бўлса, нокаснинг нопок нафаси қалбини заҳарлаб ўлдиради. Дилни забт этиш учун бутун олам овора. Ҳақиқий рижол ўз қалбини забт этиб, Унинг ёди билан тирик қолганидир).
Энди зикр маъносига тўхталмоқчи бўлсак, “зикр” арабча сўз бўлиб, бизнинг она тилимизга таржима қиладиган бўлсак, “эслаш”, “ёдлаш”, “ёдга олиш” маъносини билдиради. “Зокир” эса “эсловчи”, “ёдловчи”, “ёдга олувчи шахс” деган маънони англатади. Бизнинг динимизда зикр деганда Аллоҳни зикр қилиш тушунилади. Яъни Аллоҳнинг ожиз бандаси ўзини яратган Холиқини – Аллоҳни ёдга олса, эсласа, мана шуни “зикр қилди” дейилади. Аллоҳни ёдга олган, Аллоҳни эслаган банда “зокир” дейилади.
Одам алайҳиссалом давридан бугунги кунга қадар оламнинг барқарорлиги Ҳақ зикри биландир. Пайғамбарлар ҳаётига назар солсак бор умрлари илоҳий зикрга ўтганлигини гувоҳи бўламиз. Зикр айтиш нафақат Пайғамбарларга хос, балки бутун инсоният учун Аллоҳнинг зикри муҳим саналади. Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг кўплаб оятларида зикр айтишга бизни тарғиб этган. Лекин баъзилар бу хитобга лаббай деб жавоб берса, баъзилар билиб туриб жавоб бермайди, баъзилар дангасалик қилади, баъзилар бу хитобни билмайди. Валий зотлар фазлу мақомни фақат илоҳий зикрдан топишни яхши биладилар. Илоҳий кўрсатмада ҳам “Аллоҳни кўп зикр қилингалар”дейилган. Аллоҳ таоло Қуръони каримда марҳамат қилади:
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اذْكُرُوا اللَّهَ ذِكْرًا كَثِيرًا وَسَبِّحُوهُ بُكْرَةً وَأَصِيلً
(Мазмуни: “Эй имон келтирганлар! Аллоҳни кўп зикр қилингиз. Ва эртаю кеч Унга тасбеҳ айтингиз)[3].
Ҳадиси шарифда зикр билан банда куч-қувват олиши ва номаи аъмолида яхшиликлар ортиб бориши таъкидланган:
عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ يسْرٍ قَالَ : جَاءَ أَعْرَابِيَّانِ إِلَى رَسُولِ اللَّهِ -صلى الله عليه وسلم- يَسْأَلاَنِهِ فَقَالَ أَحَدُهُمَا : يَا رَسُولَ اللَّهِ أَىُّ النَّاسِ خَيْرٌ؟ قَالَ :« مَنْ طَالَ عُمْرُهُ وَحَسُنَ عَمَلُهُ ». وَقَالَ الآخَرُ : يَا رَسُولَ اللَّهِ إِنَّ شَرَائِعَ الإِسْلاَمِ قَدْ كَثُرَتْ عَلَىَّ فَأَخْبِرْنِى بِأَمْرٍ أَتَشَبَّثُ بِهِ قَالَ :« لاَ يَزَالُ لِسَانُكَ رَطْبًا بِذِكْرِ اللَّهِ ».
Абдуллоҳ ибн Юсррозияллоҳуанҳуданривоятқилинади: «ИккиаъробийРасулуллоҳсоллаллоҳуалайҳивасалламолдиларига (савол) сўраганикелдилар. Уларданбири: «Эй АллоҳнингРасули! Қайсиинсоняхши?» деди. «Умри узунбўлиб, амалияхшибўлгани», дедилар. Бошқаси: «Эй АллоҳнингРасули! Мен учунИсломшариатикўпайибкетди. Менгаўзиммаҳкамушлайдиганнарсанингхабариниберинг» деди. «ТилингАллоҳнингзикриданҳўлбўлибтурсин», дедилар».
Термизийривоятқилган.
وَعَن أبي مُوسَى رَضِيَ اللَّهُ عَنْه ، عَن النَّبِي صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ : " مثل الْبَيْت الَّذِي يُذكر الله فِيهِ ، وَالْبَيْت الَّذِي لَا يُذكر الله فِيهِ ، مثل الْحَيّ وَالْمَيِّت " مُتَّفق عَلَيْهِ .
Абу МусоАшъарийрозияллоҳуанҳуданривоятқилинади: «Расулуллоҳсоллаллоҳуалайҳивасаллам: «АллоҳзикрқилинадигануйбиланАллоҳзикриқилинмайдигануйхуддитирикваўликкаўхшайди», дедилар»
Юқоридаги ояти карималар ва Ҳадиси шарифдан англашиладики, зикр айтиш ва зикр аҳлидан бўлиш инсон учун қанчалик фойдаси бор экан. Банда дунёда нимани ёдга олса жон бериш пайтида ҳам шу нарса тилига келаверади. Аллоҳнинг дўстлари зикрга бўлган алоҳида эътиборлари хотима хавфидан ҳам бўлган. Мавлавий Жунуний инсонлар бу дунёда нимани кўп тилга олса ўлим тушагида ҳам шуни тилига келтиришини таъсирли қилиб тасвирлаган:
Ба ҳар ҳарфе кунад одат забонат,
Ба рўзи марг ояд дар даҳонат.
Бикун вирди зибонат зикри Маъбуд,
Ба жонат дар дами тангӣ кунад суд.
Бимири гар ба зикру фикри Субҳон,
Ба рўзи ҳашр хезад зикргўён.
Ба зикр осуда шав дар ҳар ду олам,
Магу ҳарфе, ки созад файзи дил кам.[4]
(Мазмуни: Тилинг қайси сўзни айтишга одатланса, ўлим пайти ҳам шу сўз тилинга келаверади. Тилингни Маъбуд (ибодатга ягона ва лойиқ зот Аллоҳ) зикрига одатлантир, токи жон ҳалқумга келганда сенга фойдаси тегсин. Агар Субҳон – (барча айбу нуқсондан пок зот) зикри ва фикри билан вафот этсанг, қиёмат куни зикр айтиб тириласан. Зикр билан икки олам саодати ва осудалигини топгин. Мабодо бошқа (лағв, беҳуда) сўзларни айтиб қалбингдаги файзу футуҳни камйтиришга сабабчи бўлма).
Ҳақ фазли зикр аҳлини дунё ва уқбода юксак мақомларга кўтаради. Илоҳий китоблар, илмий, тарихий ва диний манбаларга эътибор берсак, зикр аҳли доимо Аллоҳнинг катта синов ва имтиҳонлари билан синалган. Сабр, тоқат, қаноат, ихлос давомий зикрга омилдир. Тасаввуфнинг турт рукни бўлган шариат, тариқат, маърифат ва ҳақиқат зикр орқали насиб этиши мумкин. Зикрни нафақат лафзий деб тушунилади, балки зикр кенг қамровли маъноларга эга бўлиб, жисмоний ва руҳонийга тақсимланади. Агар зикр фақат тил билан айтилса қалб тасдиқ этмаса, руҳ файз топмаса, жисм риёзат чекмаса бу каби зикр қобиқдан иборат сўздир. Зикрни тил, дил, руҳ ва жисм билан бажариш асосий шартлардан. Қуръон, суннат, мазҳаб аҳли раъйи, тасаввуф аҳли қарашлари ва уламоларнинг тавсиялари ҳам шу маъноларга қаратилган. Хожа Муҳаммад Порсо қуддиса сирруҳу “Рисолаи қудсия” асарида зикрнинг ҳақиқати борасида қуйидагиларни ёзади: “Бардавом зикр малакут оламининг ажойиб калити ва илоҳий қурб ҳосил қилиш воситаси. Бардавом зикр фақат тил ва қалб билан эмас, балки қалбига мулозим ва муроқиб бўлиши керак. Сўнгра қалбини халқ адовати, уларнинг миш-мишлари, ўтган ва келажакдаги воқеалари, ҳиссий боғлиқликлар, ғазаб, ёмон ахлоқ, дунё шаҳватларининг талабидан соф этиб, Ҳақ таоло билан бирга бўлиши шарт. Зикрнинг ҳақиқати ғафлатни узоқлаштирмоқдир, бундан (банда) ҳеч ғофил бўлмасин”.[5] (Тарж: Ж. К).
Инсон учун Аллоҳ томонидан амр этилган зикр ҳаётимизнинг барча жабҳаларида кўриниши мандубдир. Зеро зикр бу барча ибодатларнинг жамланмаси. Имон, намоз, ҳаж, закот, рўза ва бошқа жисмоний ва молиявий ибодатлар зикрнинг шартидир. Шунинг учун Пайғамбаримизнинг ҳақиқий ворислари бўлган тариқат аҳли машойихлари биринчи ўринда Аллоҳ таоло фарз этган амалларни адо этиб, изидан суннатни ижро этардилар. Вазифа ва кундалик вирдларни ҳам фарз, вожиб, суннат, мустаҳаб ва адаб асосида бажарардилар. Қодирия, Яссавия, Кубравия, Нақшбандия каби Мовароуннаҳрда кенг тарқалган тариқатларнинг таълимоти ҳам Қуръон, суннат ва ақида асосида бино бўлган. Жумладан, Нақшбандия тариқатининг асосчиси Хожа Баҳоуддин Нақшбанд (1318-1319) қуддиса сирруҳу бу борада мусулмон аҳли уламолари ичида ўрнакдир. Мўътидил тасаввуф, васатийлик йўлини руҳий тарбияга боғлаган ҳолда ўз таълимотларини бугунги кунга қадар маънавий муридлари етказилгани муҳим аҳамият касб этади. Нақшбандия тариқатида зикр ва зикрнинг фойдалари, унинг турлари борасида юзлаб асарлар ёзилган. Зикр айтиш одоби, шарти ва фазилати борасида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламдан кўплаб ҳадислар ворид бўлган бўлса ҳам, лекин бунинг амалий, зоҳирий натижаси силсилаи шарифдаги зотлар орқали бизгача етиб келган. Силсилаи шарифда мансуб бўлган Нақшбандия тариқати муршидлари суннатнинг асосий портрети бўлиб, кўплаб кишилар бу зотларнинг гўзал хулқлари билан ҳидоятни топганлар ёки нотуғри йўлдан туғри йўлга кирганлар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам суннати – тариқат аҳлининг асосий йўли бўлган. Тариқат аҳлининг муршидлари ҳаётига назар соладиган бўлсак, аҳли сунна ва-л-жамоа ақидасини маҳкам тутганини гувоҳи бўламиз. Мана шундай валий зотлардан бири Хожа Аҳмаджон махдум Ҳанафий Нақшбандий Мужаддидий Кўҳистоний қуддиса сирруҳу XX асрнинг йирик муршидларидан эди. Бу зотнинг муборак кўринишлари, важоҳати, илмий салоҳияти, файзу футуҳоти ва кушуфоти борасида таниқли тасаввуфшунос олим – Мирзо Кенжабек қуйидагиларни ёзади: “Ул зот Ҳазрат Расулуллох соллалоҳу алайҳи ва салламнинг муборак хулқлари билан хулқланган, ҳидлари билан ҳидланган, дардлари билан дардланган асл муршиди комил эдилар. Фиқҳ, тақво, амал бобида нодир эдилар. Қалблари ишқли, кўзлари ёшли, сўзлари ҳикматли, ўзлари ибратли, ҳалим ва салим, севимли зот эдилар. Дунё ишидан кўра охират ишига моҳир эдилар”.[6]
“Рисолаи Қушайрия” асарида зикр аҳли фазли ва ориф зотлар ҳақида Абулқосим Қушайрий ёзадики:
ذکر رکن قوی است اندر طریق حق سبحانه و تعالی و هیج کس به خدای تعالی نرسد مگر به دوام ذگر دو گنه باشد: ذکر زبان و ذکز دل بنده بدان ذکر به استدامت ذکر دل رسد. چون بنده به زبان و دل ذاکر باشد او کامل بود[7]
(Мазмуни: Ҳақ субҳонаҳу ва таоло йўлида зикр мустаҳкам устунлардандир. Икки турли зикрсиз банда ҳеч қачон Аллоҳ таоло қурбатига етолмайди. Бу тил ва қалб зикри бўлиб, тил зикрининг давомийлиги сабабли банда қалб зикрига мушарраф бўлади. Агар банда тил ва қалб зикрига зокир бўлса, комил инсондир).
Ушбу қарашларга диққат қаратадиган бўлсак, зикрнинг икки тури – тил ва қалб зикри тилга олинган. Тил зикри қалб зикрига сабабчи бўлиши, бандани Аллоҳнинг қурбат мақомига етказиши баён этилган. Зокир қачонки, зикрни туну-кун тили билан такрорласа, қалби секинлик билан зикрга ўрганиб қолади. Тилда қайси нарсани кўп такрорланса қалбга таъсир ўтказади. Зеро тил қалбнинг эшигидир. Бу эшикни Аллоҳнинг зикри билан тозалаб туриш ва қалбни илоҳий муҳаббатга ўргатиш муҳим саналади. Валий зотлар зикрга бўлган муҳаббати ва садоқати сабабли камолот мартабасига етишганлар. Зикрнинг афзали “лаа илааҳа иллаллоҳ”дир. “Ла” борлиқдаги бутун алоиқларни инкор этиш,“илааҳа” дунёни яратган Парвардигор қудратини тафаккур қилиш ва “иллаллоҳ”орқалиэса У зотнинг ягоналигини тасдиқ этиш демакдир. Тил ва дил тасдиғи “Муҳаммаду-р-Расулулллоҳ”орқалимукаммал бўлади. Зеро “Лаа илааҳа иллаллоҳу Муҳаммаду-р-Расулуллоҳ” имоннинг мукаммал бўлишига замин яратади. Валий зотлар мақоми мана шу икки мизонда “Аллоҳга ва Унинг Расулига итоат қилиш билан юзага чиқади”. Нақшбандий тариқатининг йирик ворислари, пири комиллари Қуръон ва суннатни маҳкам ўшлаган зотлардир. Чунки бу йўл илоҳий низомда белгилаб берилган. Валийлар мақоми – зикрнинг даражасига қараб белгиланади. Аллоҳга итоат қилиш, Расулга пайрав бўлиш, мазҳаб аҳли уламоларга эргашиш ҳақиқий валийликнинг мақоми. Шариатда истиқомат кароматнинг ўзи. Қуръони каримда Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا أَطِيعُوا اللَّهَ وَأَطِيعُوا الرَّسُولَ وَأُولِي الْأَمْرِ مِنكُمْ فَإِن تَنَازَعْتُمْ فِي شَيْءٍ فَرُدُّوهُ إِلَى اللَّهِ وَالرَّسُولِ إِن كُنتُمْ تُؤْمِنُونَ بِاللَّهِ وَالْيَوْمِ الْآخِرِ ذَلِكَ خَيْرٌ وَأَحْسَنُ تَأْوِيلًا
(Эй имон келтирганлар! Аллоҳга итоат этингиз, Пайғамбарга ва ўзларингиздан (бўлмиш) бошлиқларга итоат этингиз! Борди-ю, бирор нарсада (дин ишида) келиша олмай қолсангиз – Аллоҳга ва охират кунига ишонадиган бўлсангиз – уни Аллоҳга ва Пайғамбарига ҳавола қилингиз. Мана шу яхшироқ ва ечими чиройлироқ (иш)дир.[8]*
Оят сиёқи ва маъно-мазмуни шуни англатадики, Аллоҳга итоат этишдан ташқари, Пайғамбаримизга, ҳақ йўлидаги уламоларга, ота-онага, раҳбарларга туғри йўлда итоат қилиш зарур. Зеро мана шуларининг итоатисиз ҳеч қайси бир зот камолот мақомини топмаган.
Хулоса, аждодларимизнинг буюк маънавий мероси – дил, тил ва жисм зикрининг самарасидир. Дил, тил, жисм пок бўлсагина ҳикматли сўзлар қалбдан отилиб чиқади. Имом Бухорий, Абу Наср Форобий, Фахриддин Розий, Абу Али ибн Сино ва Мирзо Улуғбек каби буюк зотлар ҳам зикр ва зикр аҳли фазлидан дунё илму фан бешигини тебратганлар. Зикрни инсон тор маънода тушунмаслиги лозим, балки буюк мутафаккирларимиз каби кенг маънода тушуниб амал қилишмиз зарур. Ватанга муҳаббат, халқга садоқат, камбағалларга мурувват, катталарга ҳурмат, ёшларга иззат, гумроҳларга насиҳат, Аллоҳга итоат, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга ҳақиқий уммат, мазҳаб пешволарига риоят ва толиби илмнинг машаққати ҳам зикрдир. Булар учун ният холис бўлса кифоя.
✍️ Каромиддин Жамаҳматов – Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий тадқиқот бўлими катта илмий ходими
___________________________________
[1] Қуръони карим маъноларининг таржима ва тафсири /Таржима ва тафсири муаллифи Шайх Абдулазиз Мансур. – Т:. “Сано стандарт” нашриёти, 2019. – Б. 252. Раъд сураси, 28 оят.
[2]Мавлавӣ Ҷунунӣ. Маъдану-л-ҳол. – Душанбе: Сафват, 2009. – С. 303.
[3] Қуръони карим маъноларининг таржима ва тафсири /Таржима ва тафсири муаллифи Шайх Абдулазиз Мансур. – Т:. “Сано стандарт” нашриёти, 2019. – Б. 423. Аҳзоб сураси, 41-42 оятлар.
[4]Мавлавӣ Ҷунунӣ. Маъдану-л-ҳол. – Душанбе: Сафват, 2009. – С. 487.
[5]Хожа Муҳаммад Порсо Бухорий. Рисолаи қудсия/ бо тасҳеҳи Аҳмад Тоҳир Ироқий. – Теҳрон: Китобхонаи Таҳурий, 1354. – С. 47.
[6]Мирзо Кенжабек. Термиз тазкираси. – Тошкент: Ўзбекистон миллий энциклопедияси Давлат илмий нашриёти, 2017. – Б. 484.
[7] Абулқосим Қушайрий. Рисолаи Қушайрия/мутражим: Абу Али ибн Аҳмад Усмоний. – Теҳрон: Интишороти Ҳурмус, 1391. – С. 344.
[8]Қуръони карим маъноларининг таржима ва тафсири /Таржима ва тафсири муаллифи Шайх Абдулазиз Мансур. – Т:. “Сано стандарт” нашриёти, 2019. – Б. 87. Нисо сураси, 59 оят.
*Бу оятдан Аллоҳ ва Унинг расулининг буйруқларига итоат қилиш билан бирга мусулмонлар ўзларидан бўлган дин ва давлат бошлиқларига ҳам итоат қилишнинг вожиблиги маълум бўлади. Модомики, раҳбар ёки ота-оналар гуноҳ ишларга буюрмас эканлар, уларга итоат этиш шаръан вожибдир(Таҳовий “Ақоид”ига қаралсин). Мазкур ояти каримдан шаританинг асосий турт манбаига ҳам ишорат мавжудлиги аниқланган. Аллоҳга итоат этишдан – Қуръони карим, Пайғамбарига итоат этишдан – Суннат (ҳадис), раҳбарларга итоат этишдан – Ижмоъ, низоли масалани Аллоҳ ва Расулига ҳавола қилишдан Қиёс усуллари олингандир). Қаранг: Ўша манба. – Б. 87.
Izoh qoldirish