28.07.2022
ЎЛИМНИ КЎЗ ОЛДИНГИЗГА КЕЛТИРИНГ
9-ФАСЛ
Ақлли киши сафарга тайёргарлик кўрмоғи лозим. Чунки ҳеч ким қачон Парвардигорнинг буйруғи келишини ва қачон чақирилишини билмайди. Мен кўпчилик халойиқни ёшлик алдаган, замонлар ўтаётганини унутган ва орзулар уни ғафлатга қўйган ҳолда топдим.
Кўпинча олим киши ўзича самимий туриб: “Мен бугун илм билан машғул бўлай, эртага шунга амал қиламан”, деб роҳатини кўзлаб, бепарво бўлади-да, тавбани амалга оширишни кечиктиради. Бунинг устига ғийбат ва уни эшитишдан чекинмайди. Тўсатдан ўлим келишини унитиб қўяди. Ақллик киши ҳар бир фурсатдан фойдаланиб, вазифаларини адо этади-да, ўлим тўсатдан келиб қолса, буни ҳозир (тайёр) топади. Агар орзусига эришса, яхшилик ортади.
✍️ Арабчадан Аббосхон Абдуллаев таржимаси.
Izoh qoldirish