Бошларингга келган бало қилмишларингдандир
10-ФAСЛ
Кўпчилик олимларни қийин аҳволга солиб қўйиш даражасида, бошларига тушаётган қаттиқ мусибат ва зўр бало тўғрисида ўйлаб кўрдим-да, субҳаналлоҳ, деб юбордим. Aллоҳ энг карамли зот бўлса, каримлик эса олийжанобликни лозим тутади. Демак, азоблашнинг сабаби нима бўлса экан? Ўйлаб қарадим, кўпчиликни йўқ ҳисобида кўрдим. Улар илоҳий ҳужжатларга эътибор қилишмайди, Aллоҳ таолонинг буйруқ ва қайтаришларига қарамайди, балки ўз одатларига биноан-ҳайвондек юраверишади.
Aгар уларнинг мақсадига шароит тўғри келса яхши, агар тўғри келмаса, ўз мақсадларига буриб олишади. Олтин қўлга киргандан сўнг ҳалолдан келдими, ҳаромдан келдими деб ҳатто ўйлаб кўришмайди. Намоз тўғри келиб қолса ўқишади, бўлмаса йўқ. Уларнинг ичида катта гуноҳларнинг ман этилишини билатуриб қиладиганлари ҳам бор. Улардан баъзи бир олимларнинг илми-рости кўп бўлади, лекин гуноҳи ундан ҳам кўпаяди. Шундан маълум бўлдики, азоблар қанчалик катта бўлмасин, гуноҳлари олдида кичикдир. Aгар бирон бир гуноҳдан халос этмоқ учун озгина уқубат (азоб) тушса, нима гуноҳим бор экан, деб зориллашади. Қилмишининг озгинасидан ер ларзага келишини унунтади. Мункиллаган чолнинг чекаётган азобини кўриб ачиниб кетасан. Ҳолбуки, ёшлигида Aллоҳнинг ҳаққини унутганини билмайди. Бировни азобда кўрсангиз, билингки, ул гуноҳкордир.
Арабчадан Аббосхон Абдуллаев таржимаси
Izoh qoldirish