11-ФАСЛ. ДУНЁ ОЛИМЛАРИ БИЛАН ОХИРАТ ОЛИМЛАРИНИНГ ОРАСИНИ ТЕНГЛАШТИРИШ
11-фасл.
Олимлар ўртасидаги ғаразгўйликни ўйлаб кўрдим. Дунё муҳаббатидан бошланиши маълум бўлди. Чунки, охират олимлари меҳр-муҳаббатлик бўлишади, ҳасад қилишмайди. Аллоҳ азза жалла айтганидек, қалбларида бошқаларга берилган нарсага нисбатан ҳасад топишмайди.
Улардан кейин келганлар шундай дейишади: “Худоё, биз ва биздан олдин ўтган иймонли биродарларимизни кечиргин, қалбларимизда иймонлик кишиларга нисбатан кина-кудурат қолдирмагин”.
Абу Дардо (р.а) ҳақида шундай дейдилар: “Ҳар кеча кўп биродарлари ҳақига дуо қиларди”.
Имом Аҳмад Ҳанбал ўғли Имом Шофиъийнинг ўғилларига қараб қуйидагича дедилар: “Сенинг отанг мен ҳар эрталаб улар ҳақида дуо қиладиган олти кишининг биридир”.
Икки фирқа (уламолар)нинг орасини ажратадиган нарса шуки, дунё олимларини дунёнинг мансаби қизиқтиради, мол-дунё ва обрўни яхши кўришади. Охират олимлари эса бу нарсалардан йироқда бўлишади, булар дунёдан қўрқишар, дунёга мубтало бўлганларга раҳмлари келар эди.
Алқама айтадики: “Бўсаға ҳатлаб Алқама” дейишларини ёқтирмайман. Баъзи олимларнинг олдида тўрт кишидан зиёд одам ўтирса, туриб кетарди. Фатводан сақланишар, шуҳратни ёқтиришмас.
Қавм уфуриб турган денгизга ўхшайди, унга тушган киши қутилиши маҳол. Бир-бирларини дуо қилишларигина мумкин.
Арабчадан Аббосхон Абдуллаев таржимаси.
Izoh qoldirish