Ҳадис илмига тўқима ҳадисларнинг кириб келиши
“Ҳадис илмига тўқима ҳадисларни кириб келиши” китоби ҳақида
Азизлар, бугун эътиборингизга ҳавола қилинаётган китоб, “Ҳадис илмига тўқима ҳадисларнинг кириб келиши” китоби бўлиб, ҳадисшунослик фанининг тарихи ҳақида, замонамизнинг етук олими Акром Умарийнинг қарашлари, аждодларимизнинг ҳадис илми манбаларини ёш авлодларимизга етказишда чеккан машаққатлари ва бугунги кунда ҳадисшунослик фанининг муаммоларига бағишланган. Акром Умарийнинг “Ҳадис илмининг шонли тарихи ҳақида изланишлар” китоби илк маротаба, ўзбек китобхонларига ўзбек тилига таржима қилинди. Китобда ҳадисларнинг жамлаш, уларни ишонарли ва заифга ажратишда, кайси омилларга эътибор қаратиш, тўқима ҳадислар ким ва нима сабабдан пайдо бўлгани таҳлил қилинади. Ҳар бир ҳолат илмий таҳлил қилиниб, ўқувчига кенг ёритиб берилади.
Ҳадис илмига тўқима ҳадисларнинг кириб келиши
Ҳадис илми Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламнинг сўзлари, феъллари ва бирон ишга билдирган тақрирларини, хоҳ пайғамбарликларидан олдин, хоҳ кейин бўлсин, у зотда жамланган жисмоний ва ахлоқий сифатлар, сийратларни баён қилувчи илмдир.[1] Асрлар давомида саҳобалар, тобеъинлар, умматнинг уламолари динимизда улкан савобли иш бўлган, Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам ҳадисларини ёд олишга ва сақлаб кейинги авлодга етказишга, катта эътибор беришган.[2] Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламнинг ҳаёт йўллари, у зотнинг шахсиятлари, чиройли хулқ-атворлари, сийратлари мусулмонларни бугунги ҳаётига кенг аҳамиятга эга. Зеро мусулмонлар шахсий ва умумий ишларида у зотдан ўрнак олишга
لَّقَدْ كَانَ لَكُمْ فِي رَسُولِ اللَّهِ أُسْوَةٌ حَسَنَةٌ لِّمَن كَانَ يَرْجُو اللَّهَ وَالْيَوْمَ الْآخِرَ وَذَكَرَ اللَّهَ كَثِيرًا
Батаҳқиқ, сизлар учун- Аллоҳдан ва охират кунидан умидвор бўлганлар учун ва Аллоҳни кўп зикр қилганлар учун Расулуллоҳда гўзал ўрнак бор эди.[3] Ва
وما اتاكم الرسول فخذوه وما نهاكم عنه فانتهوا
"Пайғамбар сизга нимани берса, ўшани олинглар ва нимадан қайтарса, ўшандан қайтинглар." [4] оятларига мувофиқ у зотга эргашишга маъмурлар. Ислом шариатида ҳадис илми Қуръони Каримдан кейинги асосий манба ҳисобланади.[5] Қуръон оятларини баён қилади. Мутлақ оятларни чегаралаб, умумий оятларни хослаб, Қуръони каримдан ҳукми олинмаган аҳкомларни ойдинлаштиради. Ислом динини Ҳадис илмисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Шу сабабли, мусулмон уммати Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам ҳаёт вақтида ҳам, вафотларидан кейин ҳам, ҳадис илмини ўрганишга ва уни кейинги авлодга етказишга етарли аҳамият бердилар. Бу ҳол кейинги асрларда ҳам давом этди. Ҳадис илми ҳадисларга нотўғри маъно бериш, унга енгил назар солиш каби кўп имтиҳонларни бошдан кечирди. Баъзилар ўзларини сиёсий, мазҳабий, шахсий орзулари йўлида ҳадисларни шарҳлашди. Ислом динини асосий манбаи бўлган ҳадис илмини ўзгартиришга уринган тўқима ҳадислар ёзиш хавфи юзага келди. Лекин ҳадис илмини олимлари, саҳиҳ ҳадисларни тўқима ҳадислардан ажратиб олиш, ҳадисларни заифлардан тозалашда кўп тер тўкиб хизмат қилдилар. Ва бу йўлда зафарга эришдилар. Ҳадис илмини бузишга уринган тўқима ҳадислар ёзиш ҳаракати, ҳадис илмини асосини яратишга, ҳадис илмини янада маҳкам, ўрганишга олиб келди. Бу ҳол ҳадис илми билимдонларини ҳадисларни ёдлашга, ҳадисларни мавзўь ҳадислардан тозалашга, ҳадисларни нотўғри шарҳлашдан ман қилишга ундади. Ҳижрий биринчи аср охири ва иккинчи аср бошларида ҳадис илмида кўплаб китоблар нашр этилди. Шу аснода ҳадисларни саҳиҳлигини исботловчи қоидалар ишлаб чиқилди. Замон ўтиши билан бу қоидалар сайқалланди. Ҳадис илми истилоҳотлари каби фанлар юзага келди. Ҳадис ровийлари ҳақида алоҳида китоблар жамланди. Ҳадис илмини ривожланишига ва сайқаланишига кескин таъсир қилувчи тўқима ҳадислар хавфи, ҳадис ровийлари ҳақида «илмур рижол»(ровийлар илми) фанини ривожлантирди. Бу фан тўғрисида батафсилроқ маълумот берамиз.
Тўқима ҳадис ёзишни бошланиши
Мавзўь ҳадис - тўқилган ва нотўғри талқин этилган ҳадисдир. Муҳаддислар тўқима ҳадисларни заиф ҳадислардан ҳам ёмон деб эътироф этишган.[6]Аммо ҳадис тўқувчилар хато қилиб, ҳадисни ривоят қилишмаган ёинки, Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламни ёлғончи деб, ривоят қилишмаган, балки, Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам ривоят қилмаган ҳадисни ёлғондан Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламга нисбат бериб ривоят қилишган.[7] Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам ҳаёт вақтларда бу ҳол кузатилмади. Аҳмад Амийн фикрлари «Кимики менга қасддан ёлғонни нисбат берса, жойини дўзахдан ҳозирласин»[8] ҳадисидан «У зотни замонларида ҳам ҳадис тўқувчилар борлигига ишора қилинмоқда» дейди. [9] Лекин, тарих ва ҳадис маъноси у кишини фикрига далил бўла олмайди. Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам бу ҳадисни ривоят қилган замонда, саҳобаларга ҳадис илмини кенг ёйиш ҳақида буюраётган эдилар. У зотга замонларидан кейинроқ келадиган ёлғон ҳадис тўқувчилар ҳолати аён бўлган ва саҳобаларни бу ҳалокатли ишдан огоҳлантирганлар. Соллалоҳу алайҳи васаллам номидан ривоят қилинган ҳадисларни қабул қилишда эҳтиёткор бўлишга чорлаганлар. Юқорида зикр этилган ҳадисдан у зотнинг замонларида ҳам ҳадис тўқувчилар борлиги тушинилмайди.[10] Саҳобайи киромларни Ислом динига бўлган муҳаббатлари, жонлари, моллари, авлодлари билан қилган хизматлари, уларни нечоғлик ихлосли, садоқатли ва покликларига далолат этади. Баро айтадиларки: «Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламдан эшитиб, ривоят қилган ҳадисларимизни баъзисини, Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламни ўзларидан эшитганмиз, баьзисини саҳоба дўстларимиздан эшитиб, ривоят қилганмиз. Ҳеч қачон ёлғон сўзламаганмиз».[11] Анас разияллоҳу анҳу ҳадис ривоят қилаётган эдилар. Бир киши Анас разияллоҳу анҳуга «Сен бу ҳадисни Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламдан эшитганмисан?» деди. «Ҳа менга ҳаргиз ёлғон сўзламайдиган киши ривоят қилган. Аллоҳга қасамки, биз ёлғон сўзламасдик. Ҳатто, ёлғон нима эканлигини билмасдик» дедилар.[12] Анас разияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламдан эшитган ҳадислари ҳақида сўралганда ғазабланиб, «Бизлар бировга ёлғон сўзламасдик» дердилар.[13] Ибн Аббос «Бизлар ҳадис илмига ҳеч ким ёлғон аралаштирмайдиган замонда, Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламдан ҳадис ривоят қилардик. Одамлар орасида фитна ва гумроҳлик ёйилганда ҳадис ривоятини тарк этдик» дердилар.[14] Абу Бакр разияллоҳу анҳу ва Умар разияллоҳу анҳу замонларида ҳам тўқима ҳадислар кузатилмади. Улуғ саҳобаларни ҳаётдалиги Ислом умматининг якдиллиги, бу муборак асрда тўқима ҳадислар пайдо бўлишига йўл бермади. Муртадлик ҳаракатини пайдо бўлиши тўқима ҳадисларни яратишга замин тайёрлаган бўлса ҳам, аммо бизгача ўша даврда тўқима ҳадислар пайдо бўлди ва омма орасига тарқалди деган далиллар етиб келмади. Ўша даврда мусулмонлар орасида мавзўь ҳадисларни ёйилиши эътиборга олинаяпти, бошқа миллатлар аро эмас. Фаразан баъзи муртадлар ҳадисларни тўқишга уринган тақдирда ҳам, тўқима ҳадисларни мусулмон оммасига оммалашмаганлиги бу ҳаракатнинг бўлмаганлигига далолат этади. Муртадлар замони узоққа чўзилмади. Балки, Абу Бакр разияллоҳу анҳу халифалиги даврида ниҳоясига етди. Мусулмон уммати кучли давлатга айланди.
(Давоми бор...)
Таржимон: Фахриддин Худойназаров- Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходими
___________________________________
[1]Сабоий: «Ас-Суннату ва маконатуҳу фит ташриьил Ислом» (Суннатни Ислом шариьатидаги ўрни) китоби 59- бет.
[2]Дин иборасидан « Ахлоқ, Ибодат, Муамалот» маьносида фойдаландим. Ғарбда Religion маьносида қўланилади.
[3]Аҳзоб сураси 21-оят.
[4]Ҳашр сураси 8-оят.
[5]Рибсун : «Ислом дини кенг тарқалгандан сўнг ҳадис илмига Қуръондан кейинги манба сифатида мурожаат этилди» деган ғояни илгари суради.Колдизхр ва Шохт каби шарқшунос олимлар ҳам бу назарияни Рибсундан олдинроқ айтишган.Аслида Қурьони Карим ҳадис илмини шариатдаги юксак ўрнини белгилаб берди.Мусулмонларга хоҳ саҳобий бўлсин, хоҳ улардан кейин келувчи умматга ҳадис илмига мустаҳкам амал қилмоқликни лозим деб топди.Қурон оятлари бу сўзимизга равшан далилдир .Чунончи:
من يطع الرسول فقد اطاع الله
Ким Пайғамбарга итоат қилса, Аллоҳга итоат қилган бўлади. Нисо сураси 80-оят.
ما اتاكم الرسول فخذوه وما نهاكم عنه فانتهوا
Пайғамбар сизга нимани берса, ўшани олинглар ва нимадан қайтарса, ўшандан қайтинглар. Ҳашр сураси 7-оят.
Қаранг: Robson: «The Encyclopaedia of Islam» , Vol.111.1956.
[6]Ибн Салоҳ: «Муқадимма» китоби 38-бет. Ироқий «Фатҳул муғийс» китоби 1-жилд 125-бет.
[7]Ибн Жавзий: «Мавзўь ҳадислар» китоби 1-жилд 4-бет.
[8]Имом Бухорий: «Саҳиҳ» китоби 1-жилд 38-боб.
[9]Аҳмад Амийн: «Фажрул ислом» китоби 211-бет.
[10]Сабоий: «Ислом шариатида суннатниниг ўрни китоби» 216-218 бетлар.
[11]Ибн Адий : «Ал-Комил» китоби 1-жилд 50-боб. Ҳайсамийни ривояти билан таққослаганда «Мажмаул завоид»1-жилд 154-бет.Аҳмад ривоят қилдилар: «Ҳадис ровийлари саҳиҳдир» .Мен Имом Аҳмад «Муснад»ларида ушбу ҳадисни кўрмадим. Балким матбаьда туширилиб қолдирилган.
[12]Ибн Адий : «Ал-Комил» китоби 1-жилд 51-боб. Табароний ривояти билан таққосланди. «Мўьжами кабир» китоби 1- жилд 218-бет. Ҳоким «Мустадрак» китоби 3-жилд 575- бет. Ҳайсамий «Табароний ривоятидаги ровийлар саҳиҳ ровийлардир» деди. «Мўьжами завойид» 1-жилд.159-бет.
[13]Ибн Адий : «Ал-Комил» китоби 1-жилд 51-боб. Байҳақий: « Далойилу нубува» китобида 6-жилд 395-бетда عثمان اضل عيبة بفلاة عليها قفل ضل مفتاحها
[14]Муслим : «Саҳиҳ» китоби 1-жилд 12, 13-бетлар. Дорамий: «Сунан» китоби 1-жилд 113-бет.
Izoh qoldirish