05.08.2022

АДАШУВЧИНИ ҲАЙРАТГА СОЛАДИГАН СИРЛАР

13-ФАСЛ

Таклиф (буюрилган нарсалар) тўғрисида ўйладим. Уни икки хил: енгил ва оғир топдим. Аммо, енгили аъзолар билан бажарилаётганидир. Демак, таҳорат намоздан енгилроқ, намоз эса рўзадан. Баъзи бировлар закотдан кўра рўзани енгилроқ кўришади. Қийинларининг ўзи ҳам бир-биридан фарқ қилади. Маърифатуллоҳга олиб борадиган фикр ва далил талаб қилиш шулар жумласидандир. Бу нарса ҳис-туйғуга берилганларга оғир, лекин ақлли кишиларга енгил. Ҳою-ҳавасга ғолиб келиб, нафсни енгиш ва табиий таассуротлардан ўзини тийиш жуда қийин.

Оқил кишига савобни ўйлаб охиратдан умид қилиш осондир. Гарчи ҳозирда қийинчиликлар бўлса-да.

Ажабланарли ҳолатки, биров Аллоҳнинг ҳимматини англайди, ақли етади, илм ва ибодат билан банд бўлади. Натижада ночор ва камбағал бўлиб қолади. Бунинг аксича, илмсиз киши мол-дунё ортириб, ноаҳил киши жоҳиллиги туфайли бойиши, тепасидан дунё қуйилиб келиши мумкин.

Кейин бошқа бир инсонни кўрамиз. Ўсиб-улғайган жойда ўз навдасини ўзи синдиради, натижада хароб бўлиб қолади, ёш мурғак болаларга озор берадиганни кўрганида ҳар бир инсоннинг ичи ачишади, кейин унга Аллоҳ ҳаммадан ҳам шафқатли эканлиги эслатилади. Шу нарсаларни эслаб турганда унга Мусо алайҳиссалом Фиръавнни Аллоҳ адаштирган Одам алайҳиссалом эса ўша дарахтдан ейишга мажбур эди дейилса, “Одам Парвардигорига итоатсизлик қилди”, деган жумлани эслайди. Шундай бир ҳолатда кўпчилик адашиб, издан чиқиб, нотўғри йўлни танлаши мумкин.

Лекин бу нарсаларнинг сирини синчиклаб қарашганда, ақл мана шу ишларга бўйсунишга мажбур эканлигини билишарди. Аслида ҳам шундай тушунишса. Бундан саломатлик (хотиржамлик) ва таслим ҳосил бўлади.

Аллоҳ таолодан ўтмишда адашганларнинг сир-асроридан бизни воқиф (огоҳ) этишини сўраймиз, ўзи дуони қабул қилувчи яқин зотдир.

"Абдураҳмон ибн Жавзий фалсафаси"

Арабчадан Аббосхон Абдуллаев таржимаси


 

Izoh qoldirish