Сиёсий ихтилофларнинг ҳадис илмига таъсири.
(Давоми)
Усмон разияллоҳу анҳу халифалик замонининг иккинчи ярмида, уммат ўртасида ихтилоф ва келишмовчиликлар пайдо бўлди. Баъзилар Усмон разияллоҳу анҳуни айблашди. Фитна Ислом оламига тарқалди. Фитна Усмон разияллоҳу анҳуни шаҳидлик мақомигаетишлари билан тугади. Лекин Ислом оламида тарқоқлик асари пайдо бўлмади. Кўпчиликда кўролмаслик, ҳиси пайдо бўлди. Хотиржамлик йўқолди. Шу билан бирга Усмон разияллоҳу анҳу халифалик даврида сохта ҳадис тўқиш аломатлари кўринмади. Абу Савр Фаҳмий ҳикоя қиладилар. “Усмонразияллоҳу анҳунинг ёнларига бораётган эдим. Ибн Удайс[1] минбарга чиқиб, “Абдуллоҳ ибн Масъуд менга ривоят қилдилар. У киши Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламдан эшитганлар. Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам айтдилар : “Усмон[2]разияллоҳу анҳу, хотинига алданган Убайдадан ҳам кўра, ишонувчан” деди.[3] Бу ривоят Усмон разияллоҳу анҳуга етказилгандан сўнг, Усмон разияллоҳу анҳу : “Ибн Удайс ёлғон сўзлабди. Қасам Аллоҳнинг номигаким, Ибн Удайс Ибн Масъуддан ҳадис эшитмаган. Ибн Масъуд ҳам Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламдан бу сўзларни эшитмаганлар” деди.[4] Бу ривоят исноди узилган ривоятдир. Ровий Ибн Лаҳия шиаликда муккасига кетган киши ҳисобланади. Усмон разияллоҳу анҳуга бўҳтон қилиши унинг бузуқ эътиқодига далолатдир. Ҳадис бундай ровийдан қабул қилинмайди. Юқорида ўтган воқеалардан билинадики, тўқима ҳадислар тўқиш Жамал, Сиффийн, Наҳривон маъракасида сиёсий гуруҳлар, шиа ва хаворижлар пайдо бўлиши сабабли сиёсий фитналар авж олган замонда кўпайган. Қуръон оятлари ва ҳадис матнларидан қилмишларига асос тополмаганларидан сўнг, баъзи нобакорлар ёлғон ҳадис ривоят қилишга ружуь қилишди. Қалбларда чуқур ёдланган Қуръон оятларига ружуь қилишга, уларда мажол йўқ эди. Қуръони Карим фитна замонидан аввалроқ жамланган ва тартибланган эди.Шунинг учун Қуръони Каримдан кейин, жамланиши кечиккан ҳадиси шарифга ёлғон, тўқима ҳадислар тўқишга журьат этишди. Исломнинг биринчи асрида ҳадисни жамлашда уламолар ўртасида ихтилофларни кўрамиз. Баьзи уламолар ҳадисларни ёзмай, балки ёдлаб олишга даъват этардилар. Баъзи уламолар ҳадисларни ёзиб олиб, сақлардилар.[5] Хулофои рошидинлар замонида ҳадисларни оз қисми жамланди. Бу фурсат, аҳли ҳаволарга ўзларини мақсадларини рўёбга чиқариш учун қулай замон эди. Бу озгина вақт бўлиши билан бирга, мавзўь ҳадисларни оз қисми, ҳижратни иккинчи ва учинчи асрларида юзага келди. Мавзўьот ва зуафолар китобида номлари тилга олинган ваззоълар(тўқима ҳадис тўқувчи) шу асрда яшаб ўтишган. Баъзи шиалар Али разияллоҳу анҳунинг фазли ва Муовия разияллоҳу анҳунинг таънаси ҳақида, мавзўь ҳадислар ривоят қилишди.[6] Баъзилар Абу Бакр, Умар, Усмон, Муовия разияллоҳу анҳумларнинг фазилатлари ҳақида, рақибларига жавоб тариқасида мавзўъ ҳадислар ривоят қилишган.[7] Саҳобаларни ҳақоратлаш ҳолати кўпайган замонда, саҳобаларнинг барчаси ёинки, баъзисининг фазилатлари ҳақида мавзўъ ҳадислар тўқилди.[8] Бу ҳолат турли тоифалар орасида сиёсий ва фикрий курашни акс эттиради. Тўқима ҳадислар ҳижратнинг иккинчи ва учинчи асрларида кўпайди. Лекин бу ҳадислар ҳижратнинг биринчи асрининг ярмидаги ҳодисаларни ўзида жамлайди.[9] Турли фирқалар аро баҳс ва мунозаралар баъзи фирқаларни мавзўь ҳадислар тўқишига сабаб бўлди. Хилофат масаласи мавзўь ҳадисларнинг бош мавзўъисига айланди.[10] Шиалар ва уларга қарши тоифалар ўз маслакларини қувватлаш учун ёлғон ҳадислар тўқиб чиқаришди. Аббосий халифаларнинг солиҳ кишилари ҳақида ҳам ҳадислар тўқилди. Баъзи тоифалар алавийларни халифаликдан қайтариш ва уларни халифаликдан маҳрум қилиш учун бу йўлдан фойдаланишди.[11] Шиалар тўқима ҳадислар яратишда кўп сайъ ва ҳаракат қилишди. Шу сабаб Ислом уламолари Абу Ҳанифа[12], Абдуллоҳ ибн Муборак[13],Молик[14], Шурайк ибн Абдуллоҳ[15], Язид ибн Ҳорун[16], Шофеьийлар[17] шиалардан ҳадис ривоят қилмоқдан умматни огоҳлантиришди.
Ироқ, хусусан, Кўфа шаҳри ёлғон ҳадислар тўқиш майдонига айланди. Мавзўь ҳадислар оғиздан-оғизга ўтиб тарқалиб кетди. Али разияллоҳу анҳу Кўфани халифалик пойтахтига айлантиргандан сўнг, Кўфа аҳли Шомликлар билан бўлган ҳарбларда, оғир машаққатларни бошдан кечирди. Кейинчалик, мубораза маркази, Уммавийларни ҳоким этиб тайинлаш жамоасига ўтди. Улар салтанатда қолиш ва ўз орзулари илинжида ёлғон ҳадислар ўйлаб чиқишди. Сиёсат орзуси ва Уммавийларга ҳасад билан қараш йўғрилган жамоаларда, Уммавийлардан салтанатни олиш ва уларни камситиш ва ўзларини далилларини қўллаш мақсадида мавзўь ҳадислар тўқиш ривожланди. Мухтор Сақафий Ансорийга ўғлининг қудуғи, ўн минг дирҳам, матолар, аравалар, хизматкорларни ҳадя қилиб, “Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам номидан менга, халифа лавозимига чиқишим учун, ҳадис ривоят қил” деб таклиф қилади. Ансорий рад этади. Лекин бошқа саҳоба номидан оз мол эвазига, ёлғон ҳадис ривоят қилишга рози бўлади.[18] Баъзи алдоқчилар вазиятдан фойдаланиб, илм ҳалқалари ташкил этдилар. Осим Аҳвал (ваф.142/760) айтадиларки: “Мен кўп илм мажлисларини шоҳиди бўлдим. Омий кишилар араб тилини билмай туриб, илм мажлисларида бош бўлиб, омийларни атрофларига йиғиб ўтиришар, омийлар унинг сўзини диққат билан эшитардилар”[19]Шу жоҳилларнинг мажлиси сабаб, шариатга эътиборсизлик, тақво қилмасликга далолат қилувчи ҳукмлар уммат орасида тарқалди. Ибн Аббос разияллоҳу анҳуга Али разияллоҳу анҳунинг ҳукми деб ёзилган мактубни олиб келишди. Ибн Аббос разияллоҳу анҳу мактубни оз жойини қолдириб, қолганини ўчириб ташладилар.[20]
Аъмаш (ваф.148/766) айтадиларки: “Кўфийлик шайхни кўрдим. Али разияллоҳу анҳунинг уч талоқ тўғрисидаги ҳукмларини бузгани ва омма уни шу ишга мажбурлаганини айтди”[21]. У замонларда Кўфадан кўплаб мавзўъ ҳадислар тўқилиб чиққани сабаб, Ислом оламида илм ва ривоят маркази бўлган Ироқ мамлакати ҳақида ёмон тасаввур пайдо бўлди. Ироқлик олимларнинг илмий салоҳияти турли мусулмон давлатларда қуйи поғонага тушиб кетди. Оиша разияллоҳу анҳо онамиз: “Эй Ироқликлар, Шом аҳли сизлардан кўра яхшироқ, Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламнинг кўп нафар саҳобалари, Шомга келишди. Улар бизларга, бизлар билган ҳадисларни ривоят қилиб беришди. Сизларга Расулулоҳ соллалоҳу алайҳи васалламнинг оз нафар саҳобалари келган. Сизлар бизларга, бизлар билган ва билмаган ҳадисларни ривоят қиляпсизлар” дедилар.[22] Ироқликлар жамоаси бир гуруҳи Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос разияллоҳу анҳудан Макка шаҳрида уларга ҳадис ривоят қилиб беришини сўрашди. У зот уларга “Ироқликлар орасида, ёлғон ҳадис тўқийдиган қавмлар бор” деб жавоб бердилар.[23]
Зуҳрий (ваф.114/732) айтадилар: “Ироқликлардан ҳадис эшитсанг, қабул қилма ва яна қабул қилма!”.[24] Товус айтадилар: “Ироқликлар сизга юзта ҳадис ривоят қилса, тўқсон тўққизтасини ташланг”[25]. Бунинг натижаси Ҳукумат Дамашқда Ироқликларга илмий узлат татбиқ этди. Аҳком масалаларида лозим фатволарни сўраш тақиқланди. Фақат, Шом ва Мадина уламоларига рухсат берилди.
Авзоий айтадилар: “Халифалар Шом мамлакатида истиқомат қилардилар, бирон масъалада Шом ва Мадина уламоларига мурожаат қилардилар. Ироқликлар ривоят қилган ҳадислар, уйларининг деворидан ташқари чиқмасди. Шом уламолари Ироқликларни “антиқа одатидан” ҳимояланардилар”[26]. Авзоийни “антиқа одатидан” мурод, Ироқликларни суннатдан узоқлашганини назарда тутган. Шоядки, бу иборадан Дамашқ салтанатига қарши чиққанлар, ёки, Хаворижларни ҳам назарда тутган бўлиши мумкин. Лекин, узлат масаласида муболаға қилиш ярашмайди. Уммавийлар Ироқликлар илмий обрўсини туширишда масъул эмаслар. Балким, Ироқликларга аҳамият бермаслиги, масалаларда фатво беришга йўл қўймаслиги, уларга ишонмаслигининг сабабидандир. Ёки, сиёсий сабаблардандир.
Уммавийлар салтанати Ироқликларни ман этиш, ёки, улардан таълим олишдан бирон кишини ман қилиш даражасида эмасдилар. Кейинчалик, Ироқликлар ривоятига ишончсизлик давом этди. Ҳатто, уламолар Ироқликлар ривоятидан беҳожат эканини очиқ ойдин айтишди.
Абдуллоҳ ибн Муборак (ваф.180/796) “Шомга борганимда, Кўфа ҳадис ровийларидан фойдаланмадим” дедилар.[27] Молик ибн Анас Мадина аҳлини улуғ фақиҳи, Имом Моликнинг мазҳабида бўлган Абдуллоҳ ибн Идрисдан бўлак бирон аҳли Кўфадан ҳадис ривоят қилмаган. “Аввалги устозларимиз Кўфаликларни аввалги ровийлардан, ҳадис ривоят қилмаганидек, шогирдлар ҳам улардан ҳадис ривоят қилмайди”[28] деб айтганлар. Имом Моликнинг сўзларидан, Кўфийлар ривоятини уламолар ўша замонларда ривоят қилмаслиги, уламолар бу ишда пешқадамлардан ўрнак олганини билдиради. Ислом оламининг турли бурчаклардаги уламолар умматни огоҳлантирганидек, Имом Молик ҳам умматни огоҳлантирдилар. Имом Молик Кўфийлар ривоятини аҳли китоблар ривоятига тенглаштирдилар ва “Уларнинг ривоятини тасдиқламанглар ва ёлғонга ҳам чиқарманглар” дедилар.[29] Абдураҳмон ибн Маҳдий Мадинада қирқ кунда эшитган ҳадисини Ироқда бир кунда эшитганини айтди. Шунда Имом Молик “Бизларда Ироқдагидек танга зарб қилувчи дўконлар йўқ, сизлар кечаси зарб қилиб, кундузи нафақа қиласизлар” деганлар.[30] Имом Молик бу сўзлари билан Ироқликларни мавзўь ҳадисларини, Мадинада рад қилинаётганига ишора қилди. Аксинча, уларнинг кам сонли ҳадисларини қабул қиларди. Ҳадисларни таҳқиқ этиш, Мадина уламоларига Ислом оламида уларга бўлган ишончни мустаҳкамлади. Дамашқ салтанати Мадина уламоларига муҳим масалаларда фатво беришга рухсат берди. Ироқлик ҳадис тўқўвчилар обрўси нафақат Мадинада, балким бошқа мамлакатлар илмий марказларида ҳам паст поғонага тушди. Суфён ибн Уяйна Макка аҳлинининг олдида “Кимики ҳақни, ноҳақдан ажратолмайдиган ҳадисларни истаса, Ироқ аҳлини истасин” деди.[31] У саҳиҳ ҳадис билан мавзўь ҳадислар шу даражада аралаштирилганки, толиби илмлар, уни саҳиҳ ва мавзўъ ҳадислигини таҳқиқ этиши оғир эканига ишора этмоқда. Лекин, ҳадис илмининг билимдонлари, ҳадисларни ажратишда ўз ишларини моҳир усталари эдилар. Саҳиҳ ҳадисни мавзўъ ҳадислардан, юксак тажриба ва кўп изланишлар билан ажратар эдилар. Бошқа мусулмон мамлакатларга нисбатан Ироқда ёлғон ҳадис тўқиш авж олганди. Ироқда сиёсий ҳолат ёмон оқибатларга олиб келди. Ислом оламида Сиффийн маъракасидан кейин Аҳли Суннат, Хавориж, Шиа гуруҳларга бўлиниши, Ислом биносига чуқур дарз келтирди. Уммавийлар салтанати замонида Ироқда фитналар, турли ғалаёнлар юз берди. Мавзўъ ҳадис тўқиш сиёсатчиларга қўл келарди. Бошқа сабабларини Ироқда мавзўь ҳадислар пайдо бўлиши мавзўсида айтиб ўтамиз. Лекин Ироқ олимларига бўлган ишонч ҳақиқатдан ҳам сўндими? Олимлар Ислом оламида илм маркази бўлган Ироқга эҳтиёж сезмайдиларми? Ироқ аҳлини сохта ҳадисларни тарқатиши, Ироқга нисбатан илмий узлат ва улардан фатво қабул қилмасликга сабаб бўлдими?
Ироқда уч юз саҳобаи киромлар ва етмиш нафар Бадрий саҳобалар қўним топган.[32] Улардан бири Абдуллоҳ ибн Масъуд улуғ саҳоба, саҳобаларнинг фақиҳи ва муҳаддисидир. Ҳасан Басрийдан, Басра ва Кўфа аҳлидан сўралса, Кўфа аҳлидан бошлар эди.[33] Али ибн Мадинийнинг сўзларидан, Ироқ аҳли Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларини ёйишда мавқеини тушунса бўлади. “Саҳиҳ ҳадислар олти киши атрофида айланарди. Иккитаси Басрадан, иккитаси Кўфадан, иккитаси Ҳижоздан. Басра уламолари Қатода ва Яҳё ибн Абу Касир. Кўфа уламолари Исҳоқ ва Аъмаш. Ҳижоз уламолари Зуҳрий ва Амр ибн Динор. Кейин ҳадис илми улардан ўн икки кишига тарқалди. Улар Басралик Саид ибн Абу Аруба, Шўьба ибн Ҳажжож, Муаммар ибн Рошид, Ҳаммод ибн Салама, Жарир ибн Ҳозим, Ҳишом Дастувоий ва Кўфалик Саврий, Ибн Уяйна, Исроил ва Ҳижозлик Ибн Журайж, Муҳаммад ибн Исҳоқ, Имом Моликдирлар. Буларнинг барчасининг ҳадиси Яҳё ибн Маинда жамланди”.[34]Ироқлик муҳаддисларнинг ҳадисларни саҳиҳини мавзўьсидан ажратиб олишда, мавқеьлари баланд эди. Шу сабаб Ироқ ўзининг илмий салоҳиятини сақлаб қолди. Ибн Таймия Кўфа аҳлини қилмишларини баён қилганидан сўнг, “Шу билан бирга Кўфа ва Ироқнинг бошқа шаҳарларида улуғ сиққо ровийлар кўп” деб таъкидлайди.[35]Уламолар Кўфалик сиққолардан ҳадис ривоят қилганлар. Улар орасида тўғрилик ва парҳезгорликда машҳур шиалар ҳам бор. Яҳё ибн Маинга “Имом Аҳмад ибн Ҳанбал, Убайдуллоҳ ибн Мусони шиалиги учун ривоятини қабул қилмайди” дейишди. Яҳё ибн Маин “Абдураззоқ ҳадис илмида, ундан юз чандон ёмон, Имом Аҳмад ибн Ҳанбал Абдураззоқдан, Убайдулладан кўра кўпроқ ҳадис эшитган” деб, қасам ичди.[36]Ҳусайн Ашқарни сўрашди. Яҳё ибн Маин “Шиаликга муккасига шўнғиган” деди. Ҳусайн Ашқар ривоят қилган ҳадислардан сўрашди. Яҳё ибн Маин “Зарари йўқ” деди. Ҳусайн Ашқардан ҳадис ривоятларини ёзиб олганини айтди.[37] Ҳадис уламолари ақида ва ахлоқ орасида фарқни белгиладилар. Ровий ростгўй бўлса, ақидада шиа, хорижий, қадарий, муржийи бўлса ҳам, ҳадиси қабул қилинади. Уларга “ёлғонга сабаб бўлувчи нотўғри ақидага даъват этмаслиги лозим” деб шарт қўйдилар. Ироқликлар ривоятига эътибор бермаслик, ҳадис илмига катта зарар етказади. Ироқликларни ҳадис илмига хизматлари буюк. Бундан ғафлатда қолмаслик лозим! Бу ҳолатни тасаввур қилиш учун Али ибн Мадинийни сўзларига қулоқ осиш кифоя қилади.[38] “Агар Басра аҳлини қадарий эътиқоди ва Кўфа аҳлини шиалигига қараб ривоятларини қабул қилмасанг, ҳадис китоблари жамланмай қолади” деганлар. Саҳиҳ ҳадислар тўпланган китобларни жамлашда Ироқликлар ва ҳатто шиалар ривоятларидан фойдаланилди. Имом Бухорий “Саҳиҳ”ида номлари зикр этилган шиа мазҳабидаги ровийлар: Абдураззоқ Саноний, Жарир ибн Абдулҳамид Забий, Исмоил ибн Абон, Холид ибн Мухлад, Али ибн Жад, Фазл ибн Дакин, Убод ибн Яқуб ва бошқалар. Аммо Имом Муслим ҳақида шогирдлари, Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Яқуб “Устозим Муслим ибн Ҳажжожнинг китоблари, шиа мазҳабидаги ровийлар ҳадиси билан тўла” дейди.[39] Имом Бухорий ва Муслим бидъатга нисбат берилган, саксон бир кишидан ҳадис ривоят қилганлар. Шулардан ўттизтаси Қадарий, йигирма бештаси Шиа, ўн тўрттаси Муржиадирлар.[40] Ироқ уламоларини хизматлари, Ироқликларни ривоятлари “Саҳиҳ” китобларда ривоят қилиниши, суннатни бидъатдан тозалаш ва саҳиҳ ҳадисни мавзўьдан ажратиб олиш, ишонарли сиққо ровийларни танишда бебаҳо манба эканига далолат қилади.
Таржимон: Фахриддин Худойназаров- Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходими
____________________
[1]Ибн Удайс Абдураҳмон ибн Удайсдур. Ҳазрат Усмонразияллоҳу анҳунинг шаҳид қилишда иштирок этган. Табарий “Таьрих” китоби 1-жилд 3049-бет.
[2]Бу ҳадисни замонамиз ҳадис олимларидан Абу Ғудда “أضلّ من عير في فلاة”“Саҳрода адашиб қолган туядан ҳам кўра адашувчан” маьносида шарҳлаган.Ҳадис Ибн Жавзийнинг “Мавзўьот” китобида “мавзўь ҳадис” деб эьтибор қилинган.
[3]Бу ерда келтирилган ибораларни Майдонийни “Мажмуал масал” китобида, Абу Убайд Бикрийнинг “Амсол” китобининг шарҳи “Фаслул мақол” китобида ҳам Замахшарийнинг “Мустақси фи амсолил араб” 1-жилд 218-бет китобида ҳам учратмадим. Лекин “Масал” китобининг шарҳида (тириклай кўмилган қиздан ҳам заифроқ) кўринишида келган.Жоҳилиятда арабларда қиз болаларни тириклай кўмиш одати бор эди. Ислом дини бу одатга чек қўйди.Тамим қабиласида бу одат давом этарди. Бунинг сабаби тамимликлар Нуьмонни мань қилишувди.Нуьмон буларга балоларни ёғдирди. Чорваларини олиб қўйди. Ёш
болаларни асирга олди.Тамимликлар Нуьмонга элчи юбориб асирлар тўғрисида бир қарорга келишишди.Нуьмон танлаш ихтиёрини аёлларга берди.Қайс ибни Осимни қизи эрини ўрнига, қулини ихтиёр этди. Шунда Қайс бундан буён туғулажак қизларни тириклай кўмишга назр қилди.Ўнлаб қиз болаларни тириклай дафн этди.Бу ҳақда оят нозил бўлди.
[4]Суютий: “Лаоли маснуна” китоби 1-жилд 318-бет “Бу ривоят Ибн Удайсни ёлғон ривоятларидандир” деди. Ибн Жавзий “Мавзўьот” китоби 1-жилд 335-бет “Ривоятни ёлғон эканига шубҳамиз йуқ. Ровийларга таьна ёғдиришга муҳтож эмасмиз.Бу ривоят Ибн Удайсни ёлғон ривоятларидандир”.Ибн Удайс саҳобийдир. “Исобаҳ” китоби 1-жилд 411-бет. Ривоят иснодида Шайх ибн Абу Дунё номаьлум шахс, Ибн Лаҳия ашаддий шиа оқимига мансуб, бу ҳолда ривоят иллатли ва номақбулдир.Ҳофиз Заҳабий: “Танзиҳул шариа” китоби 1-жилд 350-бетда юқоридаги иллатларга ишора қилиб ўтди.Лекин Ибн Удайсни буҳтонларидан бири деб таькидлади. Бу ривоят Умар ибн Шаббаҳни “Таьрихул Мадина” китобида Абдуллоҳ ибн Ваҳб томонидан Ибн Лаҳиядан ривоят қилинган.
[5]Қаранг (Sezgin: Buharinin Kaynaklari.P.3-5).
[6]Ибн Таймия: “Ал-Мунтақо мин минҳожи этидол” китоби 313-бет, Суютий:: “Лаолий маснуна” китоби 1-жилд 323-бет.
[7]Суютий: “Лаолий маснуна” китоби 1-жилд 286-315-318 бетлар. Ибн Ироқий: “Танзиҳул шария” китоби 1-жилд 371-бет, 2-жилд 4-бет.
[8]Суютий: “Лаолий маснуна” китоби 1-жилд 428 бет.
[9]Ибн Ироқий: “Танзиҳул шария” китоби 1-жилд 422-бет.
[10]Ибн Таймия: “Алмунтақо мин минҳожи эътидол” китоби 308-бет, Суютий: “Лаолий маснуна” китоби 1-жилд 324-бет. Ибн Ироқий: “Танзиҳул шария” китоби 1-жилд 353-бет.Ибн Абу Ҳадид: “Шарҳ наҳжул балоға” китоби 1-жилд 135-бет.
[11]Ибн Ироқий: “Танзиҳул шария” китоби 2-жилд 18-бет. Хатиб: “Таьрихи Бағдод” китоби 6-жилд 241-бет. Юқоридаги манба 21- бет.
[12]Хатиб: “Кифоя” китоби 126-бет.
[13]Ибн Таймия: “Ал-Мунтақо мин минҳожи эътидол” китоби 480-бет.
[14]Юқоридаги манба 21- бет.
[15]Юқоридаги манба 22- бет. Заҳабий: “Мезонул эътидол” китоби 1- жилд 15-бет.
[16]Юқоридаги иккала манба.
[17]Хатиб: “Кифоя” китоби 126-бет. Ибн Таймия: “Ал-Мунтақо мин минҳожи этидол” китоби 21-бет.Заҳабий: “Мезонул эътидол” китоби 1-жилд 15-бет.
[18]Ибн Жавзий: “Мавзўь ҳадислар” китоби 1-жилд 4-боб.
[19]Ибн Ҳиббон: “Ал-Мажруҳийна минал муҳаддисийн” китоби4-жилд 28-бет.
[20]Муслим:”Саҳиҳ” китоби 1-жилд 14-бет.
[21]Ибн Адий : “Комил” китоби 1-жилд 145-бет.
[22]Яқуб ибн Суфён: “Ал-Маьрифа ва таьрих” китоби 2-жилд 856-бет. ҳасан иснод билан, лекин Зуҳрийнинг мурсал ҳадисларидан. Асокир: “Ат-Таьриху ал-Кабир” китоби 1-жилд 69-бет.
[23]Ибн Саад: “Табақот” китоби 4-жилд 267-268 бетлар. Сулаймон ибн Рабеьдан бошқа исноди ишонарли.Ибн Абу Ҳатим “Ал-Журҳ ва таьдил” китобида зикр этиб, ундаги иллатни баён қилмаган.
[24]Яқуб ибн Суфён: “Ал-Маьрифа ва таьрих” китоби 2-жилд 857-бет, Асокир: “Ат-Таьриху ал-кабир” китоби 1-жилд 69-бет.
[25]Яқуб ибн Суфён: “Ал-Маьрифа ва таьрих” китоби 2-жилд 857-бет.
[26]Яқуб ибн Суфён: “Ал-Маьрифа ва таьрих” китоби 2-жилд 857-бет,Ибн Асокир: “Ат-Таьриху ал-кабир “ китоби 1-жилд 70-бет.
[27]Ибн Асокир: “Ат-Таьрихул ал-кабир” китоби 1-жилд 80-бет.
[28]Ибн Адий : “Комил” китоби 1-жилд 13-бет.
[29]Ибн Таймия: “Ал-Мунтақо мин минҳожи эътидол” китоби 88-бет.
[30]Юқоридаги манба.
[31]Ибн Асокир: “Ат-Таьрихул ал-Кабир” китоби 1-жилд 70-бет.
[32]Ибн Саад : “Табақот” китоби 6-жилд 9-бет.
[33]Ибн Адий : “Комил» китоби 1-жилд 45-бет.
[34]Ибн Адий : “Комил” китоби 1-жилд 52-бет. Ибн Ҳиббон: “Ал-Мажруҳийна минал муҳаддисийн” китоби 1-жилд 17-18-бетлар.
[35]Ибн Таймия: “Ал-Мунтақо мин минҳожи эътидол” китоби 88-бет.
[36]Хатиб: “Кифоя” 130-бет.
[37]Хатиб: “Кифоя” китоби 130-131-бетлар.
[38]Хатиб: “Кифоя” китоби 129-бет.
[39]Хатиб: “Кифоя” китоби 131-бет.
[40] “Тадрибу ровий” 212- бет. Таҳонавий: “Қавоиду фи улумил ҳадис” 230-бет.
Izoh qoldirish