11.08.2022

Муҳофазали жойга мол ўтлатган киши молидан ажралиши мумкин

17-Фасл.

Олимлар тарафидан ман қилинган ишлар, ҳою ҳаваслар содир қилиниши одамни ўйлантириб қўяди. Бир қарашда куфрга тўлиб тошган ҳолда кўрасиз. Чуқурроқ ўйланганда, албатта. Одамлар ман қилинган ишга қўл уришида турлича бўлишади.

1. Баъзилари шу иш ман қилинган эканлигини билишмайди. Бу улар учун қисман узрли бўла олади.

2. Баъзилари ман қилинган нарсани макруҳ деб билишади, ҳаром деб ўйлашмайди. Буниси эса, аввалгига яқин. Баъзида Одам алайҳис саломни ҳам шулар жумласига қўшишади.

3. Баъзилари таъвилда (амалга жорий қилишда) хато қиладилар. Масалан, бир ривоятга кўра, Одам алайҳис салом битта дарахтнинг ўзидангина қайтарилган эди, у киши эса шу дарахтнинг айнан ўзидан емай, бошқа бир шу турдаги дарахтдан еган эди, дейилади.

4. Баъзилар ҳаромлигини билади, лекин шаҳват ғолиб келиб буни эслатмай қўяди. Шундай қилиб, кўриб турган нарсаси биладиган нарсасини тўсиб қўяди. Шунинг учун ўғри қўли кесилишини ўйламайди, балки, насибасининг қўлга киритилишига берилиб кетади. Фаҳш ишни қиладиган инсон шармандалик ва даррани унутади, чунки кўриб турган нарсаси билган нарсасидан ғофил қилиб қўяди.

5. Баъзилар хатарни билади ва эслайди. Лекин гуноҳи кечирилади, деган ўй-хаёлга боради. Ҳар қалай, ақллилик эҳтиётини қўллайди. Бир соатлик лаззат ё ярим чақа пул учун қўлини кестириб, ёки бус-бутун аъзоларини мажруҳ-майиб қилмайди.

"Абдураҳмон ибн Жавзий" фалсафаси.

Арабчадан Аббосхон Абдуллаев таржимаси

Izoh qoldirish