16.08.2022

ХАВОРИЖИЙЛАРНИ ЁЛҒОН ҲАДИС ТЎҚИШДАГИ ЎРНИ.

     Хаворижийлар гуноҳи кабира қилган кишини кофир деб, эътиқод қилганилари сабаб, ёлғон ҳадис тўқиш ҳаракатида муҳим из қолдирмадилар. Мавзўъот (Тўқима ҳадислар ҳақида)китобларида хаворижийлар тўқиган ҳадислар кузатилмайди.[1] Ҳадис уламолари Хаворижийларни айблаб айтган сўзлари китобларда келмаган. Фақат Ибн Лаҳиядан Хаворижий шайхдан “Ҳадислар диндир. Динингизни кимдан олаётганингизга қаранг. Бизлар бирон ишни хоҳласак, ўша ишни ҳадисга айлантирамиз” деб турганини эшитгани ривоят қилинган.[2] Аъмаш ривоят қиладилар: “Аёс ибн Муовия билан ҳамсуҳбат бўлдим. У киши ҳадис сўзлаб бердилар. “Ким бу ҳадисни ривоят қилган?” дедим. Ҳарурийлар ривоят қилганини айтди. “Менга шундай кишидан ҳадисни сўзлаяпсанки, эвазига кўчаларни кийимим билан супуриб, мол ва ҳашаротлар қолдиғидан тозаласам,арзийди!” дедим.[3] Далиллар Хаворижийларни тўғри сўзлиги ҳақида бораяпти. Сулаймон ибн Ашъас айтадилар: “Аҳли ҳаволар ичида Хаворижийлардан кўра, тўғри сўзи топилмайди”. Кейин Имрон ибн Ҳатон ва Абу Ҳисон Аъражни зикр қилдилар.[4] Ибн Таймия “Хаворижийлар динда адашганига қарамай, тўғри сўзли кишилардир. Ҳатто улар ривоят қилган ҳадислар, саҳиҳ ҳадис даражасида дейилган” деди.[5] Агарда Ибн Лаҳиядан нақл қилган ҳадис рост бўлган тақдирда ҳам, Хаворижийларни ёлғон ҳадис тўқишдаги ўринлари, пастки поғонадан жой олади. Хаворижийларни бир тобеъси учун барча хаворижийларни айблаб бўлмайди.

Калом фирқаларини ихтилофлари

  Сохта ҳадислар тўқишга бошқа омиллар, жумладан қадария, муржия, жаҳмия, мушаббаҳия оқимларига ўхшаш турли хил калом фирқаларини юзага келиши, сабаб бўлди. Муътазила фирқаси Аббосийлар замонида кенг тарқалди. Агарчи оқимлар ўртасидаги мунозаралар, баъзи ақл эгаларига, зеҳний фойда келтирган бўлса ҳам, аслида бу мунозаралар Ислом умматига фитна эшигини очди. Мусулмонлар бирлигини парчалашга ўз ҳиссасини қўшди. Мусулмонлар ўртасида,муташобиҳ оят ва ҳадисларни таъвил қилмасдан, таваққуф қилиш лозим деб, таъкидлаган саҳобаларни таълимига зид ўлароқ, тарқоқлик солиш назариясини илгари сурди. Калом фирқалари, ақидани ойдинлиги, фикрни софлиги, изоҳни талаб қиладиган мунозаралари билан, умрларини зое қилган вақтда, саҳобаи киромлар ақида софлигини, таваққуф қилиш билан сақлаб қолардилар. Уларнинг меҳнати мусулмонлар уммати ичра тарқоқлик солишдан бошқа самара бермади. Калом аҳлларига ақидаларини қувватлаш учун шаърий далиллар лозим эди. Уларнинг баъзи тақвосизлари, саҳиҳ ҳадислардан шахсий манфаатлари учун далил тополмаганидан сўнг, бузуқ мазҳабларини қувватлаш учун ёлғон ҳадисларни тўқишга бел боғлади. Меҳраз ибн Абу Рижо Қадарий оқимига мансуб эди, кейинчалик ҳақ йўлга қайтган,айтадики: “Қадарийлардан ҳадис ривоят қилманглар! Қасам Аллоҳни номигаким, бизлар одамларни Қадарий оқимига эътиқод қилсин деб, сохта ҳадислар тўқир эдик, ҳукм Аллоҳнинг ҳукмидир”[6] Калом аҳлини ўз манфаатларини кўзлаб ,сохта ҳадислар тўқиши ё инки ҳадисларни нотўғри таъвил қилиши, саводсиз оммани орасида ҳадисларни маъноси бир бирига тескари суратда намоён бўлди. Муржиа[7], Қадария[8] , Мужассима[9], Муьаттила[10], Муфаввиза[11] ва бошқа оқимлар турли эътиқодда бўлишлари билан бирга мазҳабларини асоси қилиб ҳадис илмига суянардилар. Масалан “Иймон зиёда бўладими ё йўқ?” мунозарасини олайлик. Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Ҳарб[12] бу раъйни қувватлаш учун “Иймон қавл ва амалдир. Зиёда бўлади ва камаяди. Кимики бундан бошқасини сўзласа у аҳли бидъатдир” ҳадисини тўқиб чиқарди. Бу ҳадисни аксига Муҳаммад ибн Қосим ат-Тойконий[13] “Кимики иймон зиёда ё камаяди деса ,зиёда дегани учун нифоқ ,кам дегани учун куфр лозим бўлади, агар тавба қилмаса боши танидан жудо қилинади” ҳадисини тўқиб чиқарди. “Қуръон махлуқдир” деган фитна бу фикрга қарши тоифаларда “Қуръонни махлуқ деган куфрдир” ҳадисини тўқиб чиқаришга сабаб бўлди. [14] Мужассима оқими тарафдорлари ҳам оқимларини қувватлаш учун сохта ҳадислар тўқишга журъат этдилар. Абу Саодат ибн Мансур “Аллоҳ жума кечаси дунё осмонига тушиб нурли курсига ўтиради. Олдида Аллоҳга кўрмоқлик, кайфият, сурат сифатларни нисбат берган кишиларни номлари ёзилган лавҳ ҳозир турарди” ҳадисини тўқиб чиқарди. [15] Баъзи калом аҳллари мавзўь ҳадислар ва саҳиҳ ҳадисларни аралаштириб, ҳадис аҳлларига туҳмат уюштиришга ва улардан интиқом олишга уринишарди. Ибн Қутайба ҳадис аҳлларини ҳимоя этиб, ҳадисдаги чалкашлик, калом аҳлини иши эканлигини, “Таъвилу мухталафил ҳадис” (Зиддиятли ҳадислар талқини) номли китобида айтиб ўтган.[16] Калом аҳли ўз манфаатларини кўзлаб сохта ҳадислар тўқиб, чиқарганидек, бу фирқаларни хусуматдошлари ҳам тўқима ҳадислар тўқишда давом этдилар. Абрад ибн Ашрас “Қадариялар динсиз”[17], бошқа мавзўь ҳадисда “Умматнинг мажусийси” ҳадисини ўйлаб чиқарди.[18] Мавзўьот китоблари Калом аҳли ва хусуматдошлари ривоят қилган мавзўь ҳадислар билан тўлиб кетди,тўқима ҳадисларда номлари ёдга олинган фирқалар, Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам   замонларида бўлмаган. Балким Уммавийлар халифалиги охири ва Аббосийлар халифалиги аввалида пайдо бўлган фирқалардир.

“Ҳадис илмига тўқима ҳадисларни кириб келиши” китобидан

Таржимон: Фахриддин Худойназаров-ИмомТермизий халқаро илмий-тадқиқот марказиилмий- ходими

 ______________________________

[1] Сабойи: “Ислом шариатида суннатниниг ўрни” китоби 98-бет.

Хатиб: “Кифоя” китоби 123-бет. Ибн Жузий: “Муқаддиматул аҳодисил мавзуьа” китоби 1-жилд 4-боб.Асқалоний: “Лисонул мийзон” китоби 1-жилд 10-11- саҳифа. Асқалоний, Абдураҳмон ибн Маҳдийни Ибн Лаҳиядан ривоятини келтирган. Бу унинг аввалги ҳадиси саҳиҳдир . Аммо Хатиб: ва Ибн Жавзий, Абдуллоҳ ибн Язид Муқрийни Ибн Лаҳиядан қилган ривоятини келтиришган.

[3] Ромаҳурмузий: “Муҳаддис ал-Фосил” китоби 1-жилд 12-саҳифа.

[4] Хатиб: “Кифоя” китоби 130-бет. Ибн Ҳажар: “Ҳадий сори” 432-бет, “Фатҳул борий” 2-жилд 154-бетга қаранг.

[5] Ибн Таймия: “Мунтақо мин минҳожи этидол” китоби 480-бет.

[6] Асқалоний: “Лисонул мийзон” китоби 1-жилд 12-саҳифа.

[7] Муржиалар - “Иймон фақат Аллоҳни танишдир” деб эьтиқод этишади.”Кофирга савоб иш фойда бермагандек,гуноҳ иш муьминга зарар бермайди” дейдилар.

[8] Қадарийлар - “Инсонни ихтиёри ўзининг қўлида” деб айтишади.

[9] Мужасиммалар- Аллоҳни сифатларини махлуқни сифатларига ўхшатадилар.

[10] Муьаттилалар - Аллоҳни сифотларини инкор этишади.

[11] Муфаввизалар-Улар дунёни яратилишини Аллоҳ Муҳаммадсоллалоҳу алайҳи васалламга топширган деб ўйлашади.Баьзилари Алиразияллоҳу анҳуга топширган дейди.Баъзилари иккалаларига дейди.(“Мухтасар -ут-Туҳфат-ул исно ашара” китоби 12-саҳифа).Лекин бу ерда Аллоҳни сифатлари эътибор қилинаяпти.

[12] Ибн Ироқ:  “Танзиҳу шариа” китоби 1-жилд 150-бет.

[13] Юқоридаги манба 1-жилд 149-бет.

[14] Суютий: “Лаолий маснуна” китоби 1-жилд 4-бет.Ибн Ироқ : “Танзиҳу шариа” китоби 1-жилд 134-бет.

[15] Ибн Ироқ: “Танзиҳу шариа” китоби 1-жилд 138-бет.

[16] Ибн Қутайба Таьвилу мухталафул ҳадис китоби 2-жилд 8-бет.

[17] Суютий: “Лаолий маснуна” китоби 1-жилд 248-бет.Лекин Суютий: ҳадисни бошқа санадлар билан ҳасан даражасига етказган.1-жилд 259 бет.Ҳокимни “Жомиь ас-Сағир” китобида Суютий: ҳадисни қуйи даражага туширган.Албоний ҳасан ҳадис деган. “Саҳиҳ ал-Жомис ас-Сағир” китоби 4-жилд 150-бетга қаранг. “Мишкотул масобиҳ” 1-жилд 38-бет. Ибн Абу Осим: “Ас-Сунна” китоби 1-жилд 144-бет.

[18] Суютий: “Лаолий маснуа” китоби 1-жилд 257-бет.

Izoh qoldirish