16.08.2022

Адолат тарозуси тараф олишни билмайди

 18-ФАСЛ. 

 Ким Аллоҳ таолонинг ишлари тўғрисида ўйлар экан, адолатли қонун устида қурилганини кўради. Вақт кечикса-да, жазо муқаррар содир бўлишини кўз олдига келтира олади. Шундай экан, кечирилган шахс мағрур юрмасин, чунки жазо баъзида кечиктирилади. Гуноҳда давом этишлик катта жазолар ҳозирлаб қўйилган ёмон гуноҳлардадирким, эгаси гуноҳдан кейин сохтакорлик билан, истиғфор айтиб, намоз ўқиб, ибодат қилади. Қани эди сохтакорлик фойда берса!

 - Энг алданган инсон Аллоҳ ёмон кўрган нарсани қилади-ю, ўзи суядиган нарсани ундан сўрайди. Ҳадиси муборакда Пайғамбар алайҳис салом марҳамат қиладилар: “Ҳою ҳавасга берилиб туриб, Аллоҳдан орзуларини талаб қилган шахс нотавон ва ожиздир”. Ақллик одам жазо келиб қолишидан кўз-қулоқ бўлиб туриши керак. Ибни Сиррин айтадиларки: “Бир одамни айблаб, эй қашшоқ, дедим, шундан сўнг ўзим қирқ йил қашшоқ бўлдим”.

Ибн Жалол айтади: “Мен бир кишига (таҳқир назари билан) қараб турардим. Бир шайх мени кўриб  қолиб: “Натижасини кўрасан (жазосини тортасан)” деди. Ана шундан кейин қирқ йил Қуръони Каримни унутдим.

 Аксинча, ким ниятини тўғрилаб, яхши ишлар қиладиган бўлса, ўзининг яхши мукофотини кутаверсин, гарчи кечикса-да. Аллоҳ азза жалла айтадики: “Аллоҳдан қўрқиб, сабр қилган кишиларнинг мукофотини Аллоҳ беҳуда кеткизмайди”

 Пайғамбар алайҳис салом дедилар: “Ким бир аёлнинг келишган қадди-қоматидан кўз юмар экан, Аллоҳ унинг қалбига ҳаловатлик иймон беради”.

 Хуллас, ақл эгаси адолат тарозуси ён босмаслигини билиб қўйсин.

"Абдураҳмон ибн Жавзий" фалсафаси

Арабчадан Аббосхон Абдуллаев таржимаси


 

Izoh qoldirish