26.08.2022

Қалбни даволайман, деган бекорга уринибди...

22-ФАСЛ

 Дунё охират иши тўғрисида ўйладим. Дунё ишларини табиий ва ҳиссий топдим. Охират ишларини эса иймоний ва илмий топдим. Илм ва ишончи бўлмаган кишида ҳиссиёт кучли бўлади. Ҳодисалар сабаблари кўп бўлса, умри ҳам узун бўлади. Демак, одамлар билан аралашиш, чиройли аёлларни кўриш, ейиш-ичишга, ишратга берилиш ҳис-туйғу ҳодисаларини кучайтиради.

 Хилватда бўлмоқ, фикр қилмоқ, илмга боқмоқ - охират ҳодисаларини кучайтиради. Соддароқ қилиб айтсак, инсон бозорга чиқиб дунё зийнатларини кўрса, сўнгра қабристонга кириб, фикр қилиб, қалби юмшаса, ана шу киши бу иккала ҳолатнинг фарқини аниқ билади.

Сиз хилватда бўлинг, фикрда бўлинг, илм билан шуғулланинг. Чунки, хилватда бўлмоқлик, яъни ёлғизлик гўё бир иситма, фикрлаш ва илм билан машғул бўлиш эса унинг давосидир. Бунга бошқа дори аралашадиган бўлса фойда бермайди. Сенинг одамларга аралашмоғинг натижасида уларнинг феъл-атворлари сенга ўрнашиб қолган. Бунга тепада айтилган доридан ўзга ҳеч қандай давоси йўқ.

 Лекин, халқ билан аралашиб, шаҳватларга берилиб, яна қалбни ислоҳ қилмоқчи бўлсанг, мумкин бўлмаган ишга қўл урган бўласан.

(Давоми бор...)

"Абдураҳмон ибн Жавзий фалсафаси"

Арабчадан Аббосхон Абдуллаев таржимаси


 

Izoh qoldirish