30.08.2022

Ман қилинган нарсалар суюкли бўлади

23-ФАСЛ

 Одатда нафс тўсилган (ман қилинган) нарсага ҳарис бўлишлигини эсладим. Қанчалик ман қилишлик қуввати кучайиб борса, ҳарислиги ҳам ортиб бораверади.

 Бу тўғрида биринчилар қаторида Одам алайҳис саломни мисол келтириш мумкин. У киши дарахт мевасидан ейишдан ман қилинганда унинг ўрнини босадиган бошқа дарахт мевалари бўла туриб шу дарахтнинг мевасидан еди. Ҳикмат борки: “Инсон ман қилинган нарсага ҳарис, эриша олмайдиган нарсасига муштоқ бўлади”. Яна бир гап бор: “Одамларга очликка сабр қил, десангиз сабр қилишади, отнинг тезагини титма, десангиз, титиб кўришга ошиқишади. Бир сабаб борки, бир бундан ман қилиндик, дейишади. Бир шеърда айтилганидек, инсонга суюкли нарсаси ман қилинган нарсасидир. Бунинг сабабини изладим ва икки сабаб топдим:

1. Нафс чекланиб қолишлигига тоқат йўқ, чунки унинг инсон баданига чекланганлиги ўзига етарли.

2. Нафсга бировнинг буйруғи тасарруфига кириш, унинг ҳукмига бўйсуниш оғир. Шунинг учун ҳаромни қилишдан лаззатланади ва ҳалол-покизани хуш кўрмайди. Шунинг учун ташқаридан таъсир қиладиган нарсага мос, балки ўзига маъқул кўриб таъсирланадиган нарсасига ибодат қилиши осонроқ бўлади.

"Абдураҳмон ибн Жавзий" фалсафаси

Арабчадан Аббосхон Абдуллаев таржимаси


 

Izoh qoldirish