Имомларга, ирқга, шаҳарларга таассуб қилишликни ҳадис илмига зарарлари.
“Ҳадис илмига тўқима ҳадисларни кириб келиши” китоби
(Давоми)
Таассубни турли-хил кўриниши, хоҳ ваззоълар (ҳадис тўқувчи) истиқомат қилаётган шаҳарга бўлсин, хоҳ ирқга бўлсин, хоҳ ваззоъ унинг мазҳабида бўлган имомга бўлсин, сохта ҳадислар тўқишда асосий вазифани ижро этди. Шаҳарларга таассуб қилиш, мамлакатлар араблар томонидан фатҳ қилиб, араб қабилалари ва бошқа миллатлар билан қариндошлик ришталари боғлангандан кейин пайдо бўлди. Қабилаларга бўлган шуур секинлик билан сўна бошлади. Шаҳарларга бўлган таассуб, қабилаларга бўлган шуурни ўрнига,кундан-кун ортиб борар эди.
Шаҳарларга таассуб қилиш, қабилаларга бўлган таассубни ўрнини босди. Таассуб ва шаҳарлар аро ким афзал мусобақалари, баъзи шаҳарларни фазилати ё мазаммати ҳақида, сохта ҳадислар тўқишни авжига чиқишига сабаб бўлди. Ҳатто Ислом мамлакатида у ҳақида таърифлаб ё ёмонлаб ҳадис тўқилган, шаҳар қолмади. Кадимий Басрани таърифлаб сохта ҳадис тўқиди. Унда қуйидаги иборалар “Мен Басра деган ерни биламан, унинг аҳли қувватли,масжидлари ва муаззинлари кўп, бошқа мамлакатларга тушадиган балолардан бу шаҳар узоқдадир” бор.[1] Муҳаммад ибн Абдураҳмон ибн Байламоний ушбу: “Одамларга шундай замон келадики, унда энг яхши работ(мусофирхона), Жидда работи бўлади”сохта ҳадисинитўқиб чиқарди.[2] Майсара ибн Абдурабиҳ Қазвин шаҳри ҳақида қирқ дона ҳадисни сохталаштирди.[3] Аҳмад ибн Канона Шомий “Иймон ер юзидан кетган замонларда Урдундан топилади” ҳадисини ўйлаб чиқди.[4] Абу Исма Хуросон вилоятидаги ҳар бир шаҳар фазилатига ҳадис тўқиди.[5] Аммо баъзи шаҳарларни қоралаб айтилган сохта ҳадисларни сон ва саноғи йўқ. Аммор ибн Абу Зарби Басра шаҳрини қоралабривоят қилган, “Яқинда Басрада ер ютиш ва масх содир бўлади”[6] мавзўь ҳадиси, Аббон ибн Абу Аёш ривоят қилган “Очарчилик ва зўравонлик Шомда юз беради”[7] мавзўь ҳадиси шулар жумласидандир. Бир шаҳарни бошқаси билан мақтаб айтилган сохта ҳадислардан, бу шаҳарларни бир-бири билан яхши алоқада экани, кишини зеҳнига келади. Масалан бу ҳадисга назар солинг! “Жаннатни дунёдаги иккита эшиги бор, бу Ободон ва Қазвин шаҳарларидир” [8] Шоядки ўша замонларда бу шаҳарлар аҳолиси бир бирлари билан яхши алоқада бўлган бўлса ажабланарли эмас. Жуғрофия ва шаҳарлар ҳақидаги китобларда, Ибн Рустани “Алоқун нафсия” китобида, ибн Фақиҳ Ҳамазонийни “Ал-Булдон” китобида ва бошқа китобларда шаҳарларни мақтаб айтилган сохта ҳадислар кўплаб топилади.
Аммо ирқга нисбатан таассуб қилиш, баъзи мавзўь ҳадисларда кузатилади. “Мени Судандан чиқаринг. Уларнинг қорни ва жинсий аъзолари қорадир” сохта ҳадиси бунга далилдир. Бу ҳадисни Яҳё ибн Абу Сулаймон Мадийний тўқиди.[9] “Қора танли тўйса, зино қилади, оч қолса, ўғрилик қилади. Уларнинг орасида сахийлар ва қўрқмаслари ҳам бор” ҳадисини Анбаса Басрий тўқиб чиқарди.[10] Басраликлар қора танлиларни хуш кўрмагани сабаб, қора танлиларни мазаммат қилиб, сохта ҳадис ривоят қилганлар. Ирқчилик ва миллатчилик сабаб, “Аллоҳ учун тилларнинг ёмони форси тили, шайтоннингсўзлашув луғати, хузийча, дўзах аҳлиники бухорча,жаннат аҳлиникиарабча” каби сохта ҳадислар омма ичида ёйила бошлади. Бу сохта ҳадис Исмоил ибн Зиёда ибн Ғолиб Қатонни амалларидандир.[11]
Мазҳаб Имомларига бўлган таассуб, мавзў ҳадисларни сохталаштиришда ўзининг ўйинини кўрсатди. “Мендан кейин Нуъмон ибн Собит исмли ва Абу Ҳанифа куняли бир киши келади. Аллоҳнинг дини ва менинг суннатим у кишини қўлида қайта тирилади” сохта ҳадисида мазҳабга бўлган таассуб намоён бўлади.[12] Маъмундан сўралди: “Имом Шофеъий ва унинг издошлари ҳақида, Хуросонда нима гаплар бор?” У киши:“Имом Аҳмаддан деб, кейин ҳадис санадини зикр қилиб,шундай деди:“Умматимдан Муҳаммад ибн Идрис деган киши бўлади. У киши умматимга Иблисдан ҳам зарарли. Абу Ҳанифа умматимни чироғидир” деди.[13]Исҳоқ ибн Маҳмашод (Карромийлардан бири), Карромиялар имомини мақтаб, “Охир замонда Муҳаммад ибн Киром исмли киши келиб, суннат ва жамоатни қайта тирилтиради.Менинг ҳижратим Маккадан Мадинагача бўлганидек,унинг ҳижрати Хуросондан Байтул Муқаддасгача бўлади” деб сохта ҳадис ривоят қилган.[14]
Хулласи калом мамлакатга, ирқга,уламоларга таассуб қилиш сохта ҳадис тўқиш ҳаракатига ўзининг таъсирини кўрсатди. (Давоми келгуси сонларда)
Таржимон: Фахриддин Худойназаров- Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий-ходими
_________________________________
[1]Ибн Ироқ: “Танзиҳуш шариьа” китоби 2-жилд 58-бет.
[2]Юқоридаги манба 2-жилд 46-бет.
[3]Ибн Жавзий : “Мавзўь ҳадислар” китоби 1-жилд 5-боб.
[4]Ибн Ироқ: “Танзиҳуш шариьа” китоби 2-жилд 58-бет.
[5]Юқоридаги манба 2-жилд 47-48-бетлар.
[6]Юқоридаги манба 2-жилд 50-бет.
[7]Юқоридаги манба 2-жилд 58-бет.
[8]Юқоридаги манба 2-жилд 59-бет.
[9]Ибн Ироқ: “Танзиҳуш шариьа” китоби 2-жилд 31-бет.
[10]Юқоридаги манба.
[11]Суютий: “Лаолий ал-Маснуна” китоби 1-жилд 11-бет. (3-жилд 12-бет.)
[12]Хатиб: “Таьриху Бағдод” китоби 2-жилд 289-бет.Ибн Ироқ: “Танзиҳуш шариьа” китоби 2-жилд 30-бет.
[13]Ибн Ироқ: “Танзиҳуш шариьа” китоби 2-жилд 30-бет. Хатиб: “Таьриху Бағдод” китоби 2-жилд 309-бет.Лекин Хатиб: Ҳофиз Абу Абдуллоҳ Ҳоким Нисопурийдан нақл қиладики: “Юқоридаги ҳадисни Муҳаммад Бурақий сохталаштирган” дейди.
[14]Ибн Ироқ: “Танзиҳуш шариьа” китоби 2-жилд 30-бет.
Izoh qoldirish