08.09.2022

ДОНИШМАНД САҲОБА

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу

Алқама розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Бир киши Умар розияллоҳу  анҳунинг олдиларига бориб "Ёддан  мусҳафни  малоллантирадиган  кишининг  олдидан келяпман" деганда,  Умар розияллоҳу анҳу  чўчиб  ва  ғазабланиб: Эй, шўринг  қурғур! Нима  деяётганинга  қара"-  дебдилар.  У  эса  ҳақни  сўйладим  дебди.

Умар розияллоҳу анҳу "У ким?"-  десалар,  "Абдуллоҳ ибн Масъуд"- дебди. Мен  унга (мусҳаб) га ундан лойиқ  кишини билмийман,  дебдилар. Энди  қулоқ  сол  мен  сенга  Абдуллоҳ ким эканлигини  тушинтирайин: Биз бир кечаси Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламнинг баъзи-бир ҳожатларини  деб  Абу Бакрнинг хонадонида узоқ қолиб кетдик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи  васаллам  чиққанларидан  сўнг  мен  билан  Абу Бакр  орамизда  масжид  томон  юра  бошладик.  Масжидга  яқинлашганимизда  бир  киши  қироат  қилар  эди.  Шунда  Расулуллоҳ саллоллоҳу  алайҳи  васаллам  эшитдилар-да,  тўхтаб  қолдилар.  Мен  эса  ё  Расуллуллоҳ,  тўхтатайми?- дедим.  Расулуллоҳ  саллоллоҳу алайҳи васаллам  эса  муборак  қўллари  билан  менга  ишорат  қилиб "Жим"- дедилар. Қироат, рукуъ, сажда, жалса, дуо, истиғфорларини  жой-жойига  қўйганини  кўрган  Расулуллоллоҳ  соллаллоҳу  алайҳи  васалам:

- Сўраганингга  қараб  бериласан. Кимники  Қуръон  қироати  туширилганидек  қироат  қилиши хурсанд  қилса, Умми Абднинг  ўғли каби қироат  қилсин,-   дедилар.  Мен  билан  ўртоғим (Абу Бакр) Расулуллоллоҳ  соллаллоҳу  алайҳи  васалам кимни  қасд  қилганликларини  билдик.  Тонг  отгач  суйинчи  олиш  учун  Абдуллоҳникига  борсам,  мендан илгарилаб  Абу Бакр бориб  суйинчи  олган  экан. Ҳамиша  Абу Бакр яхшилик ишларда барчаларимиздан илғор  бўлган.

Абу Саъд ал-Аздий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:  Бу зот  Абдуллоҳ  ибн Масъуд  розияллоҳу анҳунинг  мана  шундай  деганларини  эшитганман  дейди: Мен Зайд ибн Собитдан аввал Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг  муборак оғизларидан  етмиш сурани  мукаммал қилиб ўрганганман. У  кокилдор,  ёш бола шериклари кўп, ўйинқароқ эди.

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Мен йигитлигимда  Уқба ибн Аби Муъйтнинг  қўйларини  боқар эдим.  Кунлардан  бир-кун  қўйларни  ўтлатиб  юрган эдим, ёнимга  Расулуллоҳ  саллоллоҳу  алайҳи  васаллам  билан  Абу Бакр  розияллоҳу  анҳу  келдилар.  Шунда  Росулули акрам: Эй йигит, бизга  берадиган  сутинг  йўқми,  дедилар.  Мен  эса  моллар  менга  омонат  сут  беролмайман,  дедим.  Қўчқор  ораламаган  қўй  йўқма  дедилар.  Айтганларидек  қўйни топиб олиб келиб бердим.  Абу Бакр  бўйнидан  ушлаб  турди.  Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи  васаллам  эса  қўй елинидан  ушлаб  дуо  қилдилар, кейин сутга  тўлиб  сут  берди  то  иккалари  сероб  бўлгунча,  кейин елинга  қараб  ўз  ҳолинга  қайт  деганларида  ўз  ҳолига  қайтди.  Бу  ҳолга  гувоҳ  бўлган  мен  дарҳол Расуллоҳ саллоллоҳу  алайҳи  васалламнинг  олдиларига  бориб  ё  Расулуллоҳ,  менга  ҳам  мана  бу  ширин  сўзларингиздан  ўргатинг,  дедим.  Шунда  Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи  васаллам: 

-Сен ўргатилган  йигитсан,   дедилар.  Дарҳол  оғизларидан  етмиш  сурани  ёдлаб  олдим,  бирор-бир  кимса бу тўғрида менга тенг келолмайди.

Абу Айюб ал-Африқий ва Абу Авона Осимдан ривоят қилган. (Исноди-ҳасан)

Иброҳим розияллоҳу анҳу  Алқама розияллоҳу анҳудан  эшитганини  ривоят  қилади:  Шомга борганимда Абу Дардо розияллоҳу анҳу  билан  бирга  бўлиб  қолдим.  Қаердансиз,  деганларида  Куфаданман  дедим.  Сизлардамасмиди  ёстиқ ва мисвок соҳиби дедилар?.         

Шарҳ: Ёсдиқ ва мисвок соҳиби деганда, Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу  тушунилади.  Чунки ул зот ҳамиша Пайғамбар алайиссалоту васалламнинг  хизматларида  бўлганлар.  Қаерга Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам  билан  бирга борсалар, кавушлари  қўлтиқларида,  тагларига  кўрпача тўшар,  орқаларига  ёстиқ қўяр, таҳоратга турсалар обдаста  ҳозирлар,  хуллас  нима  хизмат  бўлса  ҳамиша  тайёр  турганлар.

Абдуллоҳ  ибн Утбадан ривоят қилинади: Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу дуо қилиб турганларида ёнларидан Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам  Абу Бакр ва Умар розияллоҳу  анҳумолар  биргалигида  ўтиб  қолдилар.  Дуоларини эшитган  Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи вассалам  танимасдан  ким у деб, сўзларининг  давомида:  Ким  мана  шундай  дуо  қилса  ижобат  дедилар.  Дарҳол Абу Бакр розияллоҳу анҳу Абдуллоҳ розияллоҳу анҳунинг ҳузурларига қайтиб: Ҳозир ўқиётган дуоларингни менга қайтар,  дедилар.  Шунда  Абдуллоҳ  розияллоҳу  анҳу:   Аллоҳга  ҳамд  ва  сано  йўллаб  сўнг:  Ўзингдан ўзга  илоҳ йўқ, ваъданг ҳақ, учрашувинг ҳақ, жаннату  дўзахинг ҳақ, набийларинг ҳақ ва Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васаллам ҳақ  дедилар. Бу ҳақида Саъид ибн Аби Ҳисом ва Саъид ибн Мусаййаб раҳимаҳумаллоҳлар ҳам ривоят қилишган.

(Давоми бор...)

✍️ Маҳмуд Нормуродов - Имом Термизий ХИТМ илмий ходими

Izoh qoldirish