ТАРИХИЙ МАНБАЛАРДА ТЕРМИЗ ( III қисм)
Самъоний (506-562/1113-1167) дейди: “Термизий — Жайҳун деб аталувчи Балх дарёси бўйида жойлашган қадимги шаҳарга бериладиган нисба. Ундан олимлар, машойихлар ва фозилларнинг кўплаб жамоаси чиққан. Кишилар бу нисбанинг айтилиши борасида турлича сўз айтадилар. Баъзилар “те”ни фатҳа билан (Тармиз), баъзилари замма билан (Турмиз), баъзилари касра билан (Тирмиз) дейишади. Бу шаҳар аҳолининг тилида бардавом бўлгани эса - мен бу шаҳарда ўн икки кун турдим - “те” нинг фатҳаси ва “мим”нинг касраси билан (Тармиз) бўлганидир. Бу борада қадимдаги билганимиз эса “те” ва “мим”нинг касрасидир (Тирмиз). Илм ва маърифат аҳли “те” ва “мим”нинг заммаси билан (Турмуз) айтишади. Уларнинг ҳар бири ўзи даъво қилган маънони келтиради. Бу шаҳар аҳлидан машҳур бўлган олимлардан Исхоқ ибн Иброҳим ибн Жабала ибн Божавайҳ Термизий, Аҳмад ибн Ҳасан Термизий, машойиҳлардан Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Али Ҳаким Термизий, Абу Бакр Варроқ Термизий ва улардан бошқа кўплаб кишилар. Қудамолардан (ҳижрий III асрдан олдинги) Термиз аҳлидан бўлган Холид ибн Зиёд ибн Жарв Аздий бўлиб, у Нофеъдан мустақим- тўғри ва тўлиқ саҳифани ривоят қилади. Абу Ҳотим ибн Ҳиббон шундай деган. Ундан Қутайба ибн Саъид, Ҳабаш ибн Ҳарб Байкандий ва ўз шаҳрининг аҳли ривоят қилишган. Юз ёшида вафот этган бу шахс Термиз қозиси эди. Унинг ўғли Абдулазиз ибн Холид эса Марв қозилигида эди”.
Самъоний, одатига кўра, навбати билан Термиздан етишиб чиққан бошқа олимларнинг баъзиларини ҳам санаб, уларга атрофлича тўхталиб ўтади. Булар Абу Исо Муҳаммад ибн Исо ибн Савра ибн Шаддод Термизий Зарийр (аъмо), Абу Усмон Саъид ибн Холид ибн Муҳаммад ибн Махлад ибн Холид Термизий, Обид Абу Муҳаммад Солиҳ ибн Муҳаммад ибн Довуд Термизий, шофеъий фақиҳ Абу Жаъфар Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Наср Термизий. Абу Исмоил Муҳаммад ибн Исмоил ибн Муҳаммад ибн Юсуф Суламий Термизий кабилардир. Шунингдек, у Термизнинг Буғ, Рухшабуз, Шайшақ каби қишлоқлари номини ҳам келтиради. Буғ, Ёқут Ҳамавий ҳам келтирганидек, Термиздан олти фарсах (бир фарсах 5685 метр) масофада. Самъоний Сарминжон ҳакида дейдики, у Термиз ноҳияларидан бири ва ажамийларда уни “Жарминкон” дейди. Балх ноҳияларига чегарадош. Унга нисбат берилувчи машҳур кишилар бир талай.
Самъоний Термизда бўлган ўн икки куни мобайнида бу ердаги олимлар билан учрашган. У Термизда Абулқосим Саъд ибн Ҳусайн Насафий, Абулқосим Асъад ибн Ҳусайн ибн Али Хатиб (Термизий?), қуйида келадиганидек, Термиз аҳлидан бўлган қози Абу Ризо Суҳайлий кабилардан илмий маълумотлар олганлигини қайд этган.
Ёқут Ҳамавий ҳам, Истахрий ва Самъоний маълумотларини аралаш ҳолда келтиради ва ушбу бобга унда Термиз зикр қилинган бир шеърни қўшади. Ушбу шеър аслида Балазурийда келади ва у шоир Молик ибн Ройбнинг (ваф. 60/680) Саъид ибн Усмонга бағишлаган ёки шоир Наҳор ибн Тавсиъанинг (ваф. 83/702) Қутайбани (49-96/669-715) ҳажв қилган шеъри дейилади:
Хуросон бир ер эдики, унда эди зиёдалик
Бас, хайрнинг ҳар эшиги унда бўлганди очиқ.
Айланди энди у букри-ю бармоғи учигача зиқнага
Энди унинг юзи худдики сув ташувчи ориқ туяникидек
(Ёки: Сув сепилган қумли йўлдек).
Эсди бир кучли шамол туширганча баргларни
Шувоқлари яшиллигидан сўнг сарғайтириб ер бетин.
Куч (бу ердан энди), йўлинг топурсан, қилмагии ўлжамизни
Бир қорки, келтирур Термиздан шамол уни.
Албатта, қиш бип учун жанг қиладиган душмандир
Энди қайт, йулинг топурсан, кийим ҳам юпқа-ю эски.
Шунингдек, Ёқут қуйида келадигандек, Термизни шаҳарлар оналаридан бири, деб таърифлайди. У Термизга тегишли ҳудудлар сифатида Буғ, Рухшайуз, Бусанж, Сарминж(к)он кабиларии қайд қилади. Рухшайуз номи Самъоний ва Суютийга кўра Рухшабуз.
732-733/1333 йилда Марказий Осиёга келган Ибн Баттута (703-709/1304-1377) қадимда дарё бўйида қурилган шаҳар Чингизхон босқинидан сув дарёдан икки мил (4 км.) нарига қўчганлигини айтади. Шунингдек, яна қуйидаги маълумотларни беради: “Сўнг суннатлар борасида “Ал-Жомиъ ул-кабир”нинг муаллифи бўлган Имом Абу Исо Муҳаммад ибн Исо ибн Савра Термизий мансуб бўлган Термиз шаҳрига етиб келдик. У иморати ва бозорлари гўзал, кўплаб анҳорлар кесиб ўтувчи йирик шаҳар. Унда кўп боғ-роғлар бўлиб. узум ва беҳиси бундан ортиғи бўлмайдиган даражада ширин ва хуштаъмдир. Гўшт ва сут ҳам мўл-кўл. Унинг аҳолиси ҳаммомда бошларини оқ лой билан эмас, қатиқ, билан ювишади. Ҳар бир ҳаммом эгасида қатиққа тўлдирилган катта идишлар бор. Агар бирор киши ҳаммомга кирса, кичик идишга ундан солиб олади ва бошини ювади. У сочни майин қилади ва жило беради. Сўнг шаҳар бошлиғи бўлган худовандазода, яъни, саййид Алоулмулк. шаҳар қозиси бўлган худован- дазода Қавомиддин, солиҳ шайҳ Азизонлар ва уларнинг меҳмондўстликлари борасида ҳикоя қилади.
VII/ХIV асрнинг Термиз масжиди ҳақида хабар берилишича, у Жайҳун канорида, яъни, унинг чети, қирғоғида бўлган
Жўрабек Чўтматовнинг "Термизнинг безавол қалъалари ёхуд Термиз тарихи" китобидан
Izoh qoldirish