
«Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси тарихи музейини шакллантиришга оид долзарб масалалар» республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтмоқда
#Ислом_цивилизацияси #Конференция
▪️Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази томонидан “Wyndham Tashkent” меҳмонхонасида «Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси тарихи музейини шакллантиришга оид долзарб масалалар» республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтмоқда.
▫️Конференцияда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори Миноваров Шоазим Шоисломович,
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси вице-президенти Абдуҳалимов Баҳром Абдураҳимович, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков,
Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Махсудов Давронбек Рустамович, олимлар, соҳа мутахассислари, тадқиқотчилар иштирок этмоқда.




-xl.jpg)


▫️Анжуманда Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Шукурилло Умаров ҳам қатнашмоқда.
Имом Термизий халқаро илмий -тадқиқот маркази Матбуот хизмати
Izoh qoldirish