🕌 УЛАМОЛАРНИНГ ВОҲАГА ТАШРИФИДАН АҲОЛИ МАМНУН
🔶 Айни кунларда Сурхон воҳасида бўлиб турган Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари бошчилигидаги уламоларнинг чекка ҳудудлардаги масжидларда қилаётган маърифий суҳбатларидан минглаб мўмин-мусулмонлар баҳраманд бўлишмоқда.
🔷 Ана шундай илмий-маърифий суҳбатлар Тошкент шаҳар “Абдулҳамид ҳожи” масжиди имом-хатиби Жамолиддин домла Азимов иштирокида Сариосиё туманидаги “Хўжа Муҳаммад Порсо” масжидида, Тошкент шаҳар “Ҳазрати Имом” масжиди имом-хатиби Ҳабибуллоҳ домла Абдураззоқов томонидан Шўрчи туманидаги “Абу Бакр Сиддиқ” жомесида, Тошкент шаҳар “Қўшқўрғон” масжиди имом-хатиби Ўктам домла Маҳкамов иштирокида Денов туманидаги “Чамбил” масжидида ва Тошкент шаҳар “Гўзал” масжиди имом-хатиби Равшанбой домла Раимқулов иштирокида Сариосиё тумани “Хожа Муҳаммад Порсо” масжидида бўлиб ўтди.
Имом Термизий ХИТМ Матбуот хизмати
Izoh qoldirish