06.04.2023

"Китоб – камолот калити" номли халқаро илмий-маърифий китоблар кўргазмаси ва ярмаркаси ўтказилмоқда.

 Рамазон ойи муносабати билан 6-7 апрель кунлари Ўзбекистон Ислом  цивилизацияси маркази томонидан Ҳазрати Имом мажмуасида "Китоб – камолот калити" номли халқаро илмий-маърифий китоблар кўргазмаси ва ярмаркаси ўтказилмоқда.

 Ушбу кўргазмада 30 дан зиёд юртимиз ва хориж, нашриётлари, босмахоналар ва китоб дўконлари иштирок этилади.

 

 

 

Кўргазмада Имом Термизий ХИТМ маркази ҳам марказ илмий ҳодимлари томонидан тайёрланган Имом Термизий ва Термизий алломаларнинг китоблари таржимаси ва тахқиқи, шунингдек қўлёзма китоблар таржималари билан иштирок этмоқда.

 Шу билан бир қаторда, кўргазмада таниқли ёзувчилар ва адиблар билан учрашув ҳамда жонли суҳбат, хаттотлик маҳорат дарслари ҳамда тарихий фотосуратларга бағишланган кўргазма ташкил этилади.

 Ушбу очиқ осмон остидаги кўргазмада "Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида" лойиҳаси ҳам ўзининг китоблари билан иштирок этади!

Имом Термизий ХИТМ Матбуот хизмати

Izoh qoldirish