06.04.2023

“Жаҳолатга қарши – маърифат” тадбири

#Тадбирлар_2023 #Жаҳолатга_қарши_маърифат

▪️“Жаҳолатга қарши – маърифат” тадбири

▪️Жорий йилнинг 5-апрель санасида  Сариосиё тумани 7-мактабда "Боғи обод" ва "Эҳтиром" маҳалласи фуқаролари билан "Имом Термизий" Халқаро илмий тадқиқот маркази директор ўринбосари Каромиддин  Жамаҳматов бошчилигида  “Жаҳолатга қарши – маърифат” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.

▪️Тадбирда Вилоят ҳокимлиги, Вилоят терроризмга қарши курашиш бошқармаси ва ДХХ ходимлари, маҳаллалардаги фуқаролар, фаоллар ва ёшлар иштирок этди.

▪️Тадбир давомида К. Жамаҳматов "Жаҳолатга қарши – маърифат" ҳақида гапирар экан, маърифат инсон маънавиятининг чўққиси бўлса, жаҳолат унинг акси, инсон зотининг заволи, кушандасидир - деб ўз сўзини давом эттирди.

▪️Тадбир сўнгида тингловчилар ўзларининг қизиқтирган саволларига етарлича жавоб олдилар.
 

Izoh qoldirish