10.04.2023
ХАЛҚАРО ИЛМИЙ-АМАЛИЙ АЛОҚАЛАР ЙЎЛГА ҚЎЙИЛМОҚДА
Имом Термизий халқаро илмий тадқиқот маркази директори тарих фанлари бўйича (PhD) фалсафа доктори Шукрулло Умаров ҳамда халқаро алоқалар ва зиёрат-туризмини ривожлантириш илмий бўлими бошлиғи Саъдулла Бобоходжаевлар Жазоир Демократик Халқ Республикасига ҳамкор ташкилотлар билан халқаро алоқаларни мустаҳкамлаш мақсадида илмий сафарга жўнаб кетди.
Сафардан асосий мақсад илмий-амалий алоқаларни йўлга қўйиш, Жазоирдаги Ислом музейи, Ислом тадқиқот марказлари ва қўлёзмаларни ўрганиш ҳамда ҳамкорликда илмий тадқиқот ишларини йўлга қўйишдан иборат.
Шунингдек, Нақшбандия тариқати ва таълимоти борасида ўтказиладиган халқаро фестивалда иштирок этиш кўзда тутилган.
Имом Термизий ХИТМ Матбуот хизмат
Izoh qoldirish