14.04.2023

“Жаҳолатга қарши – маърифат” тадбири

▫️Бугун Ангор тумани 1 мактабда Имом Термизий халқаро илмий тадқиқот маркази бўлим бошлиғи Исломшунолик фанлари бўйича фалсафа доктори Жониев Музаффархон бошчилигида "Жаҳолатга - қарши маърифат" мавзусида  давра суҳбати ўтказилди.

▫️Тадбирда Вилоят ҳокимлиги, ИИБ Вилоят терроризмга қарши курашиш бошқармаси ва ДХХ ходимлари, мактаб ўқитувчилари  ва ўқувчилари иштирок этди.

▫️Тадбир давомида Музаффархон Жониев юртимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳамда давлатимиз томонидан ёшларга яратилаётган қулай шароитлар ҳақида алоҳида тўхталиб, ёшларни турли оқимларга тушиб қолишини олдини олиш ва интернет тармоқларидан тўғри фойдаланиши ҳақида керакли кўрсатмаларини бериб ўтди. Тадбир сўнгида тингловчилар ўзларининг қизиқтирган саволларига етарлича жавоб олдилар.

Имом Термизий ХИТМ Матбуот хизмати

Izoh qoldirish