28.07.2023

Халқаро алоқалар

Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори в.в.б., тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Музаффархон Жониев Туркия Республикасининг Ислом тафаккури институти директори Проф.Др. Меҳмет Гўрмез билан учрашув ўтказди.  


Учрашув давомида Ислом тафаккури институти директори Проф.Др. Меҳмет Гўрмезга Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходимларини институтида 2022-2023 йилларда малака ошириш учун барча имкониятлар яратиб бергани учун Марказ директори томонидан алоҳида миннадорчилик билдирилди ҳамда марказ ва институт ўртасидаги алоқаларни янада ривожлантириш бўйича ўзаро фикр алмашилди.

Шунингдек Ислом тафаккури институти директори Проф.Др. Меҳмет Гўрмез томонидан Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходимлари институтида олти ой меҳмон тадқиқотчи сифатида фаолият олиб бориши, 11 нафар тадқиқотчи ходимлар билан бир ой давомида ёзги семинарда малака ошириши, институт ўқитувчилари илмий мавзуларда 3-5 кунлик илмий кенгашлар ташкил этиш, институтдаги 20 нафар стажёр тадқиқотчилардан тажриба алмашиш мақсадида 1-2 ҳафтага Ўзбекистонга юбориш каби таклифлар билдирди.
Учрашув сўнгида сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. Унда ёзги ўқув машғулотларга борган маркази ходимлари Жўрабек Чўтматов, Хикматулла Абиевларга Ислом тафаккури институти томонидан ташкил этилган бир ойлик “Иккинчи Мовароуннаҳр ёзги семинарлари”да  олган билимлари ва иштироки учун сертификат топширилди.

Тадбир сўнгида меморандуми имзолаш маросими бўлиб ўтди Ислом тафаккури институти директори Проф.Др. Меҳмет Гўрмез ва Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори в.в.б., тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Музаффархон Жониев томонидан ўзаро ҳамкорликка оид англашув меморандуми имзоланди. 


Меморандум маросимида Туркиянинг нуфузли ташкилот раҳбарлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси элчихона вакиллари ҳам иштирок этишди.


Очиқлик ва ўзаро ҳурмат руҳида бўлиб ўтган учрашув натижасида имзоланган меморандум икки муассаса ўртасида алломаларимиз меросини ўрганиш, нодир манбаларни тадқиқ этиш, илмий ходимлар малакасини ошириш, конференция ва семинарлар ўтказиш каби йўналишларда ҳамкорликни йўлга қўйиш учун ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади.


Шунингдек, учрашув сўнгида Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори томонидан Ислом тафаккури институти раҳбариятига эсдалик совғалар топширилди.

Имом Термизий ХИТМ Матбуот хизмати

Izoh qoldirish