Халқаро алоқалар
Бугун Имом Термизий халқаро-илмий тадқиқот маркази раҳбари Туркия Республикаси Ислом илмлари тадқиқот марказида (ILAM) бўлди.
Ташриф давомида Имом Термизий ва термизий алломалар асарларини ўрганиш ва таҳқиқ қилиш, Ҳаким Термизий илмий мероси ва бошқа Марказий Осиё алломаларининг тасаввуф илмига доир меросини тадқиқ этиш бўйича Туркия ва Ўзбекистонда илмий семинарлар ташкил этиш, кутубхона юритиш ишлари ва китоблар нашри бўйича ҳамкорлик йўналишларида ўзаро фикр алмашилди.
Шунингдек, Ислом илмлари тадқиқот маркази (ILAM) билан яқин келажакда ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзолашга келишиб олинди.
Марказ раҳбари томонидан Ислом илмлари тадқиқот маркази (ILAM) кутубхонасига Имом Термизий халқаро-илмий тадқиқот маркази илмий ходимлари томонидан нашр этилган Имом Термизий ва термизий алломалар меросига доир китоблар совға қилинди ҳамда марказ кутубхонаси учун ҳам Ислом илмлари тадқиқот маркази (ILAM) раҳбари томонидан Мовароуннаҳр алломалари илмий меросига доир китоблар тақдим этилди.
Имом Термизий ХИТМ Матбуот хизмати
Izoh qoldirish