10.10.2023

"Жаҳолатга қарши маърифат" шиори остида тарғибот тадбири ўтказилди

#Жаҳолатга_қарши_маърифат

🔰Куни кеча Дин ишлари бўйича қўмитанинг Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан Термиз шаҳри “Ўзбекистон” маҳалласидаги 1-сонли Болалар ва санъат мактаби ҳамда “Боғзор” маҳалласи 1-умумтаълим мактабида "Жаҳолатга қарши маърифат" шиори остида тарғибот тадбири ўтказилди.
 

❗️ Тадбирда Имом Термизий халқаро илмий тадқиқот маркази илмий ходимлари Улжаев Умарали, Садулла Бобохўжайевлар томонидан бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, халқимиз учун яратилаётган шароит ва имкониятлар, олиб борилаётган ижтимоий – иқтисодий, диний соҳадаги ислоҳотлар хусусида фикрлар билдирилди.
 

✅ Шунингдек, интернет ва ижтимоий тармоқлар орқали тарқалаётган мафкуравий хатарлар ва уларни олдини олиш масалалари, юртимизда ёшларга берилаётган имкониятлар тўғрисида тўхталиб ўтилди.

🎥 Учрашув якунида  “Меҳр-1” доирасида олиб келинган аёл тақдирига асосланган “Аёл қисмати” номли ҳужжатли фильм намойиш этилди.

Izoh qoldirish