11.10.2023

МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ТАДБИР

Бугун Жанубий оператив қўмондонлиги ҳамда Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази билан ҳамкорликда “Қўшинларда диний муҳитни соғломлаштириш, шахсий таркиб орасида диний фонни ошиб кетиши, ислом таълимотида Ватан ҳимоясига оид фикрлар, уларнинг диний нуқтаи назаридан талқини" мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда вилоят ҳокимнинг ўринбосари З.Хидирова, подполковник Низомиддин Атажанов, Имом Термизий халқаро илмий тадқиқот маркази илмий ходимлари Ф.Худойназаров, Ж.Чўтматов  ҳамда Жануби-ғарбий махсус ҳарбий  округ тасарруфидаги Термиз гарнизонида жойлашган ҳарбий қисмларда хизмат қилаётган ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари иштирок этди.


Тадбирда сўз олганлар бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, халқимиз учун яратилаётган шароит ва имкониятлар, олиб борилаётган ижтимоий – иқтисодий, диний соҳадаги ислоҳотлар хусусида фикрлар билдирилди.
 

Шунингдек, интернет ва ижтимоий тармоқлар орқали тарқалаётган мафкуравий хатарлар ва уларни олдини олиш масалалари, юртимизда ёшларга берилаётган имкониятлар тўғрисида тўхталиб ўтилди.

Учрашув якунида  "Тинчлик қадри" мавзусида видео фильм намойиш этилди.

Izoh qoldirish