16.10.2023

#Янги_нашр #Тарихи_Яминий

“Тарихи Яминий” асарининг ўзбек тилидаги илмий изоҳли таржимаси нашрдан чиқди.

Китоб муаллифи: Ал-Утбий, Абу Наср Абдулжаббор ибн Муҳаммад.

Таржимон: Аббосхон Абдуллаев

Масъул муҳаррир: Жўрабек Чўтматов

Такризчи: Акром Малик

Ҳажми: 736 бет
Муқоваси: Қаттиқ
Нашриёт: "TAVFIQNASHR"
Алифбоси: Кирилл
Ушбу китоб Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходими Аббосхон Абдуллаев томонидан араб тилидан таржима қилиниб, наширга тайёрланди.
Китоб ҳақида: “Тарихи Яминий” асари тарихга оид муҳим манбалардан биридир. Китобда милодий ІХ - Х асрга оид ишончли, таҳлилий маълумотлар изчил баён қилинган. Асарнинг аҳамиятли жиҳати шуки, бу рисола бирламчи манба бўлиши билан биргаликда, асосан муаллифнинг ўз кўзи билан кўрган, текширган воқеалари ифодаланган.

Тарих воқеалар тизими эмас, балки турли даврларда инсонлар ва жамиятларнинг қандай фикрлаганлари ҳақидаги жараёндир дейилади бу фан ҳақида айрим таърифларда. “Тарихи Яминий” Марказий Осиё халклари, хусусан, бизнинг юртимиздаги одамлар, ота-боболаримиз маданияти, жасорати, давлат қурилиши, тафаккури тўғрисида турли мафкуралардан холи бўлган бир ҳақиқат кўзгуси ҳамдир.

Умид киламизки, бу ўз Ватани, халқи ўтмишига бефарқ бўлмаган тарихсеварлар, ҳақиқат ошуфталари учун ўзига хос ҳадя бўлиши баробарида тарихшунослигимиздаги янгилик ҳамдир.

Izoh qoldirish