ИСЛОМ – ТИНЧЛИК ВА МАЪРИФАТ ДИНИ
Бугун Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим муассасаси ҳамкорлигида “Жаҳолатга қарши – маърифат” ғояси асосида “Ислом – тинчлик ва маърифат дини” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Унда Марказ илмий ходимлари ва муассаса талабалари иштирок этди.
Анжуманда сўзга чиққанлар мамлакатимизда давлатнинг дин ва диний ташкилотлар билан муносабатлари, исломнинг тинчликпарварлик моҳияти ҳамда унда мутаассиблик ва жаҳолатнинг қораланиши, жаҳолатга қарши маърифат билан курашишнинг аҳамияти каби долзарб масалаларга эътибор қаратди. Шунингдек, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликнинг юксак маънавий қиймати, экстремизм ва терроризмнинг салбий оқибатлари, дин ниқоби остида фаолият кўрсатаётган бузғунчи оқим ва ҳаракатларнинг юзага келиш тарихи, асл мақсадлари, ғоявий-ақидавий асослари, молиявий манбалари, фаолият услублари ва ғайриисломий моҳияти далиллар асосида очиб берилди.
Тадбир доирасида Марказ томонидан нашр этилган адабиётлар тақдимоти ва талаба ёшлар билан викторина савол-жавоб ўтказилиб фаол қатнашган иштирокчилар Марказ томонидан нашр этилган китоблар билан тақдирланди.
Izoh qoldirish