23.11.2023

ХОРИЖЛИК ОЛИМЛАР ИМОМ АБУ ИСО ТЕРМИЗИЙ ЗИЁРАТГОҲИДА

Тушдан сўнг меҳмонлар Шеробод туманидаги Имом Абу Исо ат-Термизий мақбараси томон йўл олишди. Даставвал меҳмонлар мақбарада Қуръон тиловат қилишди. Шундан сўнг иштирокчилар юртбошимиз томонидан янгитдан буён қилинган зиёратгоҳдаги ўзгаришлар билан танишди. Айтиш керакки,  хорижлик олимлар томонидан Абу Исо ат-Термизий асарлари ҳозирда ҳам  кенг ўрганилади.   Унинг “Ал-жомиъ ас-сахиҳ”, “Аш-шамоил ан-набавийя” каби асарлари катта тарбиявий аҳамиятга эга бўлиб, инсонларни ҳалол, адолатли, иймон-эътиқодли, диёнатли, покиза, меҳнатсевар, мурувватли, раҳм-шавқатли, ота-она, аёлларга нисбатан ҳурмат-эътиборли бўлишга чорлайди. Бу ибратли панд насиҳатлар ва ўгитлар халқни, жамият аҳлини айниқса, ёш авлодни тарбиялашда беқиёс аҳамиятга эга эканлиги таъкидланди.

 

Izoh qoldirish