23.11.2023

МАРКАЗДА ЙИРИК ХАЛҚАРО ИЛМИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ БОШЛАНДИ.

Бугун “Имом Бухорий, Доримий ва Термизий: муҳаддисликнинг Мовароуннаҳр мактаби” мавзусидаги халқаро илмий конференция ўз ишини бошлади.
Конференцияни Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Музаффархон Жониев очиб берди. Унда Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Давронбек Махсудов, Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов, Жазоир Ислом фанлари ва цивилизацияси тадқиқотлари маркази директори Аҳмад Бенсағир сўзга олиб, мамлакатимизда илм-фанни ривожлантиришга қаратилган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятига тўхталиб ўтдилар ҳамда конференция иштирокчиларига муваффақиятлар тилади.

✍️Имом Термизий ХИТМ Матбуот хизмати

Izoh qoldirish