23.11.2023

Имом Термизий ва Мовароуннаҳр алломалари илмий меросининг ўрганилиши шўъбаси

Иккинчи шуъбада Қирғизистон Қуръон ўрганиш маркази директори Алишер Собиров сўз олиб Доримийнинг "Сунан"и бир қанча тадқиқотчилар томонидан Ибн Можа ўрнига 6-ишончли тўплам сифатида эътироф этилишини алоҳида такидлади. У ўз маърузасида Қирғизистонда Мотуридийнинг "Китоб ат-тавҳид" асари қирғиз тилига таржима қилинганлигини айтиб ўтди .
Конференцияда Туркиялик Чанкири Каратекин университети профессори Абдусалам Арвас ҳам маъруза қилди. Унда Имом Термизийнинг "Сунани Термизий" асари ҳақида Туркия диёнат вақфи томонидан тайёрлаган энциклопедияда кўплаб маълумотлар берилганлиги қайд этилди.


Ҳадис илми мактаби ректори Олимхон Юсупов ўз маърузаларида Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳуга қилинган туҳматларни бартараф қилишда тарихий манбалар асосида замонавий тадқиқотлар қиёсий таҳлил қилди.

✍️Имом Термизий ХИТМ Матбуот хизмати

Izoh qoldirish