ИМОМ ДОРИМИЙ ВА ИМОМ БУҲОРИЙ ЎРТАСИДАГИ ИЛМИЙ АЛОҚАЛАРИ ҲУСУСИДА
Илмий конфренцияда Самарқандда таваллуд топган Имом Доримий ва Бухорода туғилган Имом Бухорий хусусида алоҳида тўхталиб ўтилди.
- Имом Бухорий ҳақида узоқ вақт давомида кўплаб тадқиқотлар қилинган бўлса-да, Доримий ҳақидаги тадқиқотлар чекланган. Бир минтақадаги икки муҳим ҳадис имомларининг ўзаро алоқалари бор-йўқлиги ва улардан бири иккинчисининг ривоятларидан, ҳаттоки асарларидан баҳраманд бўлганлигини аниқлашга ҳаракат қилдик. Албатта, бу узоқ вақтни талаб этади. Биз эса бу йўналишдаги ишларимизни давом эттирамиз деди Туркиянинг Анқара университети профессори Бунямин Эрул.
Шунингдек, конференцияда “Тасаввуф эволютсияси ва Ҳаким Термизийнинг бу соҳадаги ўрни (Француз шарқшуноси Пол Нвия тадқиқотлари асосида)”, “Имом Термизий ва унинг илмий мероси”, “Имом Бухорий Пайғамбарнинг ҳадислари ўртасидаги уйғунликнинг асосчисидир” мавзусидаги маърузалар тингланди.
Izoh qoldirish