ЖАЗОИРДА "САҲИҲИ БУХОРИЙ"ГА МУНОСАБАТНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ
Жазоир Ислом фанлари ва ивилизацияси тадқиқотлари маркази директори Аҳмад Бенсағир Жазоирда ҳадис илми 4 ҳижрий асрдан бошлаб жазоирлик олимлар томонидан катта эътиборга сазовор бўлганлигини, айниқса бу илмда амирул муҳаддисийн бўлган Имом Бухорийнинг Саҳиҳ ал-Бухорий китобига халқимизнинг муҳаббати ўзгача эканлигини таъкидлади.
Саҳиҳ ал-Бухорий Жазоирга бир нечта йўналишда етиб келгани асарни шарҳлашда кўплаб жазоирлик олимлар меҳнат қилишганини ҳамда нотиқ маърузаси давомида буюк бобоколонимиз Имом Бухорийнинг асарларини Жазоир мамлакатида севиб ўқишларини таъкидлаб, Жазоир мамлакатида сақланаётган Саҳиҳ ал- Бухорий асарининг қадимги нусхаларини суратларда намоён этди.Конференцияда Туркиянинг Анқара Йилдирим Боязид университети профессори Енбия Йилдирим ҳам маъруза қилди. Унда маърузачи Аҳмад Ҳанбал, Имом Сарахсий, Имом Шофеий меросини ўрганиш, уларнинг мероси билан бир қаторда ҳаёти ҳам биз учун ўрнак бӯлиши лозимлигини таъкидлади. Маърузачи нутқида Имом Бухорий меросини авлодларга ўргатиш лозимлигини, Ўзбекистон географияси бутун ислом оламига илм етказган, имомлик мажбурияти юкланган география эканлигини эътироф этди.
Izoh qoldirish