05.03.2024

ХОРАЗМДА ТАРҒИБОТ ГУРУҲИ ҲАЗОРАСП ВА ҲОНҚА ТУМАНЛАРИДА БЎЛДИ.

Бугун Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Ислом цивилизацияси маркази ва Имом Мотуридий халқаро илмий тадқиқот маркази илмий ходимларидан иборат тарғибот гуруҳи томонидан Хоразм вилоятининг Ҳонқа, Ҳазорасп туманларида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Учрашувда “Буюк алломаларимиз илмий меросида юксак инсонпарварлик ғоялари тараннуми”, “Ёшларимизни ёт оқимларнинг бузғунчи ғояларидан ҳимоя қилиш” ва “Янги Ўзбекистонда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар” мавзусида маърузалар тингланди.

Шунингдек, тадбирда “Жаҳолатга қарши маърифат – асосий мақсадимиз” номли фильм намойиш этилди.

Тадбир якунида илмий-тадқиқот марказлари томонидан нашр этилган янги китоб ва рисолалар тақдимоти ўтказилди.

 

 

Имом Термизий ХИТМ Матбуот хизмати

Izoh qoldirish