06.03.2024

ТОШКЕНТ ШАҲРИДАГИ ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ УЧТЕПА ВА ЮНУСОБОД ТУМАНЛАРИДА ДАВОМ ЭТДИ

Бугун Имом Термизий, Имом Мотуридий, Имом Бухорий халқаро илмий- тадқиқот марказлари ва Ислом цивилизацияси маркази  раҳбарларидан иборат тарғибот гуруҳи  Тошкент шаҳрининг Учтепа ва Юнусобод туманларида  тарғибот тадбири ўтказди.

Учрашувда “Жаҳолатга қарши маърифат – асосий мақсадимиз” номли фильм намойиш этилиб, сўнгра “Буюк алломаларимиз илмий меросида юксак инсонпарварлик ғоялари тараннуми”, “Ёшларимизни ёт оқимларнинг бузғунчи ғояларидан ҳимоя қилиш” ва “Янги Ўзбекистонда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар” мавзусида маърузалар тингланди.

Тадбир якунида илмий-тадқиқот марказлари томонидан нашр этилган янги китоб ва рисолалар тақдимоти ўтказилди.

️Имом Термизий ХИТМ Матбуот хизмати

Izoh qoldirish