19.04.2024

Илмий-амалий семинар

Бугун Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази катта илмий ходими Жўрабек Чўтматов томонидан Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Малака ошириш маркази Наманган вилояти минтақивий филиалида "Глобаллашув шароитида миллий қадриятларимизнинг ўрни" мавзусида илмий-амалий семинар ўтказилди.

Унда Наманган вилоят минтақавий филиал раҳбари ва профессор-ўқитувчилари билан биргаликда Андижон, Фарғона, Наманган вилоятларидан малака ошириш ўқувларига жалб этилган 48 нафар имом-хатиб, ноиби-имом ҳамда "ал-Ҳидоя" ўрта-махсус ислом билим юрти юқори босқич талабалари иштирок этдилар.

Семинарда Мавороуннаҳр диёрида ислом дини ривожига ҳисса қўшган алломалар  ҳаёт тарзини ўрганиш ва уларнинг бой илмий-маънавий меъросидан ибрат олиш масаласига эътибор қаратилди. Тадбирда сўз олган нотиқлар "мазҳабсизлик", "сохтакорлик", "мутаассиблик" сингари замонамиздаги муаммоларнинг ечими хусусида ўз тажрибалари билан ўртоқлашдилар.

Шунингдек, тадбир якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олдишди.

 

Izoh qoldirish