16.11.2021

Муфтий ҳазрат Сaрдобa туманидa қайта қурилган “Юсуф” мaсжиди очилишида иштирок этадилар

🕌 Муфтий ҳазрат Сaрдобa туманидa қайта қурилган “Юсуф” мaсжиди очилишида иштирок этадилар

Бугун, яъни,  16 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратлари 📍 Сирдарё вилояти Сардоба туманида жойлашган “Юсуф” жоме масжидининг янгидан бунёд этилган иншоотининг очилиш маросимида қатнашадилар.

🔸Ушбу жоме масжид сув омборида юзага келган фавқулодда ҳолат натижасида зарар кўрган эди. Ўтган вақт мобайнида Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги 
✅ “Вақф” хайрия жамоат фонди мазкур масжидда кенг кўламли қурилиш-таъмирлаш ишларини олиб борди.

✅ Бугунги кунга келиб ушбу жоме масжиднинг янги биносини қайта қуриш ва таъмирлаш ишлари тўлиқ якунланиб, мўмин-мусулмонлар фойдаланиши учун тайёр ҳолатга келтирилди.
Ташриф тафсилотларини сайт ва ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимиз орқали кузатиб боринг!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Izoh qoldirish